Ходжаев ЕОТБ раҳбари билан учрашди: инвестициялар 3 млрд долларга етиши мумкин

© Пресс-служба ЕАБРВстреча председателя Правления ЕАБР Николая Подгузова с заместителем премьер-министра РУз Жамшидом Ходжаевым
Встреча председателя Правления ЕАБР Николая Подгузова с заместителем премьер-министра РУз Жамшидом Ходжаевым - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.11.2026
Oбуна бўлиш
ЕОТБ 2027 йилда Ўзбекистондаги лойиҳаларга камида 500 млн доллар сармоя киритмоқчи, ҳозир 10 та истиқболли лойиҳа кўриб чиқилмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) 2027 йилда Ўзбекистондаги лойиҳаларга камида 500 млн доллар сармоя киритишни режалаштирмоқда. 2031 йилга бориб эса инвестицияларнинг умумий ҳажми 3 млрд долларга етиши мумкин. Бу ҳақда банк матбуот хизмати маълум қилди.
ЕОТБ бошқаруви раиси Николай Подгузов Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев билан учрашувда инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш ва банкнинг Ўзбекистон бўйича 2027-2031 йилларга мўлжалланган стратегиясини муҳокама қилди.

"Ўзбекистон ЕОТБ инвестиция фаолиятининг асосий йўналишларидан биридир. 2027 йилда биз Ўзбекистондаги лойиҳаларга камида 500 миллион доллар сармоя киритиш ниятидамиз ва ҳозирда инвестициялар ҳажми 1 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган 10 та потенциал лойиҳани кўриб чиқмоқдамиз", — деди Подгузов.

Унинг таъкидлашича, молиялаштиришнинг носуверен механизмларидан фойдаланиш давлатнинг тўғридан-тўғри қарз юкини оширмасдан хусусий ва халқаро капитални жалб қилиш имконини беради.
Томонлар ҳамкорликнинг бешта устувор йўналишини белгилаб олди:
транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантириш;
сув-энергетика барқарорлигини мустаҳкамлаш;
саноат ва ишлаб чиқариш кооперациясини ривожлантириш;
рақамлаштириш;
молиялаштириш воситаларини кенгайтириш.
Жумладан, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, экспортни молиялаштириш, яшил ва исломий молиялаштириш механизмларини ривожлантириш кўзда тутилган.
Шунингдек, давлат компаниялари ва хусусий инвесторлар билан ҳамкорликни кенгайтириш, лойиҳаларни молиялаштириш ва синдикатлаштирилган кредитлаш механизмларидан фойдаланиш масалалари кўриб чиқилди.
ЕОТБ

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2025 йилда ЕОТБга аъзо бўлиб, банк капиталидаги 10 фоизлик улуш билан унинг учинчи йирик акциядорига айланди. 2026 йилнинг май ойида банк Тошкентда ўз ваколатхонасини очди.

2026 йил июнь ойи якунига кўра, ЕОТБнинг жами инвестициялари 22,1 млрд долларни, молиялаштирилган лойиҳалар сони эса 348 тани ташкил этган.

КенгайтиришЙиғиштириш
Рукопожатие на фоне флагов ЕАБР Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2026
ЕОТБ Ўзбекистонда қайси соҳаларга инвестиция киритмоқда?
Янгиликлар лентаси
0