ЕОТБ Ўзбекистонда қайси соҳаларга инвестиция киритмоқда?

© Sputnik / Сгенерировано ИИРукопожатие на фоне флагов ЕАБР Узбекистана
Рукопожатие на фоне флагов ЕАБР Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2026
Oбуна бўлиш
Ўрта муддатли истиқболда банкнинг Ўзбекистон иқтисодиётига киритадиган инвестициялари ҳажми 1,5–2 миллиард долларга етади.
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. 25–26 июнь кунлари Олмаотада Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) 20 йиллигига бағишланган йиллик йиғилиш ва бизнес-форум бўлиб ўтди. Ўзбекистон банк тадбирларида илк бор унинг тўлақонли акциядори мақомида иштирок этди.
© SputnikГодовое собрание и бизнес-форум Евразийского банка развития в Ташкенте
Годовое собрание и бизнес-форум Евразийского банка развития в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2026
Годовое собрание и бизнес-форум Евразийского банка развития в Ташкенте
Форумнинг асосий мавзуларидан бири ЕОТБнинг Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтириш бўлди. Мамлакат ўтган йили банкка аъзо бўлган, 2026 йилда эса Тошкентда унинг илк ваколатхонаси очилди. ЕОТБ бошқаруви раиси Николай Подгузов таъкидлаганидек, республика аллақачон банк фаолиятининг устувор йўналишларидан бирига айланган.
© SputnikПредседатель правления ЕАБР Николай Подгузов
Председатель правления ЕАБР Николай Подгузов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2026
Председатель правления ЕАБР Николай Подгузов
“Ўзбекистон банкимизда марказий ўринни эгаллади. У 10 фоиз улушга эга учинчи акциядоримиздир”, — деди у.
Подгузовнинг сўзларига кўра, ўрта муддатли истиқболда ЕОТБнинг Ўзбекистон иқтисодиётига инвестициялари ҳажми 1,5–2 млрд долларга етади. Банк жорий йилнинг ўзида юзлаб миллион долларлик илк лойиҳаларни маъқуллаб, янги инвестициявий ечимларни тайёрламоқда.
ЕОИИ Ўзбекистоннинг асосий иқтисодий ҳамкорларидан бири бўлиб қолмоқда
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Ҳуррам Тешабоев Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари билан ҳамкорлик республиканинг ташқи иқтисодий сиёсатининг энг жадал ривожланаётган йўналишларидан бири эканини таъкидлади.
Бугунги кунда ЕОИИ мамлакатлари билан қўшма лойиҳаларнинг умумий портфели 50 млрд доллардан ошиб, у саноат, энергетика, транспорт инфратузилмаси ва рақамли иқтисодиёт соҳаларини қамраб олади.
Савдо динамикаси ҳам кам аҳамиятли эмас. Сўнгги беш йил ичида Ўзбекистоннинг Иттифоқ мамлакатлари билан товар айланмаси ҳажми икки баравардан кўпроққа – 9 млрд доллардан 20 млрд долларга ошди ва ЕОИИ давлатлари ҳиссасига республика ташқи савдосининг қарийб чорак қисми тўғри келмоқда.
Тешабоевнинг сўзларига кўра, бугунги кунда асосий самарани шунчаки ўзаро савдонинг ўсиши эмас, балки мамлакатлар технологиялар, ишлаб чиқариш қувватлари ва логистикани бирлаштирадиган ҳудудлараро саноат кооперациясининг ривожланиши бермоқда.
“Айнан шунинг учун ҳам биз Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланишини хусусий инвестициялар, халқаро молиялаштириш ва замонавий технологияларни уйғунлаштириб йўлга қўймоқдамиз”, — деди вазир ўринбосари.

ЕОТБ Бошқаруви раиси Николай Подгузов ва ЕИК Коллегияси раиси Бақитжан Сагинтаев Олмаотада бўлиб ўтган ЕОТБ йиллик йиғилиши ва бизнес-форуми доирасида ҳамкорлик меморандумини имзолади.

Ҳужжат саноат ва агросаноат мажмуасидаги қўшма кооперация лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш механизмларини ривожлантириш, ЕОИИ мамлакатлари маҳсулотлари экспортини молиявий қўллаб-қувватлашни такомиллаштириш, шунингдек, ахборот технологиялари ва сунъий интеллект соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришни назарда тутади.

Логистика — инвестицияларнинг устувор йўналиши
Ўзбекистон транспорт инфратузилмасини ривожлантиришни келгусидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларидан бири деб ҳисоблайди.
Республика Евроосиё логистикасини сезиларли даражада ўзгартириши кутилаётган энг йирик лойиҳалар — Трансафғон транспорт йўлаклари, “Шимол-Жануб” йўналиши ва Ўрта йўлакни молиялаштиришда халқаро тараққиёт банклари иштирок этишидан умидвор.
Тешабоевнинг фикрича, айнан шу лойиҳалар минтақа мамлакатларига Жанубий Осиё ва Европа бозорларига қисқа йўл билан чиқиш имконини бериб, халқаро савдонинг янги архитектурасини шакллантиради.
ЕОТБ бошқаруви раиси ўринбосари Алексей Скатин бир муаммога — замонавий омборхона инфратузилмаси етишмаслигига эътибор қаратди.
Унинг таъкидлашича, бугунги кунда Ўзбекистонга 500 минг квадрат метрга яқин янги омбор майдонлари керак, бўш жойлар эса деярли қолмаган. Айнан шунинг учун ҳам банк логистикани сармоя киритишнинг энг истиқболли йўналишларидан бири сифатида кўрмоқда.
Хомашё иқтисодиёти ўрнига саноат
Яна бир стратегик йўналиш – саноат кооперацияси бўлиб қолмоқда. Асосий урғу юқори қўшилган қийматга эга бўлган лойиҳаларга, хусусан, янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, хомашёни чуқур қайта ишлаш ва саноатни маҳаллийлаштиришга қаратилмоқда.
Форум иштирокчиларининг фикрича, айнан қўшма корхоналар бутун минтақа учун узоқ муддатли иқтисодий самара бериши мумкин.
Сув хавфсизлиги, яшил иқтисодиёт ва барқарор энергетика
Форумда энг кўп муҳокама қилинган мавзулардан бири сув ресурслари муаммоси бўлди. ЕОТБ бошқаруви раиси Николай Подгузовнинг таъкидлашича, Марказий Осиёдаги жами сувнинг қарийб 90% ини қишлоқ хўжалиги истеъмол қилади.
© SputnikГодовое собрание и бизнес-форум Евразийского банка развития в Алматы
Годовое собрание и бизнес-форум Евразийского банка развития в Алматы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2026
Годовое собрание и бизнес-форум Евразийского банка развития в Алматы
Банкнинг ҳисоб-китобларига кўра, сув ресурсларини бошқаришнинг замонавий технологиялари ва “ақлли” суғориш тизимларини жорий этиш сувдан фойдаланиш самарадорлигини қарийб 40% га ошириш имконини беради, бу эса минтақанинг сув хўжалиги мажмуасига тушадиган юкламани сезиларли даражада камайтиради.
“Яшил” энергетика ўсиш драйверларидан бири бўлиб қолмоқда. Барқарор энергетикани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сўнгги беш йилда республика энергетика соҳасига 19 млрд доллардан ортиқ сармоя жалб қилиб, 17 ГВт дан зиёд янги қувватларни ишга туширди.
Қайта тикланувчи энергетика, электр энергиясини жамлаш тизимлари, тармоқ инфратузилмасини модернизация қилиш ҳамда Қамбарота ГЭС қурилишини ўз ичига олган минтақавий лойиҳалар энг истиқболли йўналишлар сирасига киради.
ЕОТБ Марказий Осиёда тинч атомни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини ҳам тасдиқлади.
Николай Подгузовнинг сўзларига кўра, бундай лойиҳалар салмоқли молиявий ресурсларни талаб қилса-да, атом энергетикаси минтақанинг энергетик хавфсизлигини сезиларли даражада мустаҳкамлашга қодир.
Сунъий интеллект — ҳамкорликнинг янги соҳаси
Рақамли иқтисодиёт яна бир устувор йўналишга айланмоқда. Подгузовнинг таъкидлашича, ЕОТБ сунъий интеллект билан боғлиқ лойиҳаларни фаол қўллаб-қувватлаш ниятида.
Унинг сўзларига кўра, банкнинг Рақамли ташаббуслар жамғармаси деярли барча инвестиция лойиҳаларида иштирок этиб, уларнинг рақамли қисмини молиялаштирмоқда.
Маълумотлар марказлари ва рақамли инфратузилмани ривожлантириш, трансчегаравий электрон тижорат ҳамда мутахассислар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилади.
Ўзбекистон – Россия экспорти учун муҳим бозор
Россия экспорт маркази катта вице-президенти Никита Гусаков Ўзбекистон экспортни қўллаб-қувватлаш бўйича Россиянинг асосий ҳамкори бўлиб қолаётганини таъкидлади.
Сўнгги йилларда Россия Федерацияси кўмагида металлургия, нефть-газ кимёси, қувур транспорти ва машинасозлик соҳаларидаги йирик лойиҳалар молиялаштирилди. Энди асосий эътибор транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, автомобиль ва темирйўллар қуриш, коммунал хўжаликни модернизация қилиш ҳамда пулли йўлларни қуриш бўйича давлат-хусусий шериклик лойиҳаларига қаратилмоқда.
Шунингдек, россиялик инвесторлар коммунал инфратузилмани модернизация қилишга – махсус техника ва сув хўжалиги объектларини янгилашга ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Унинг фикрича, Ўзбекистоннинг ЕОТБга аъзо бўлиши янги қўшма инвестиция лойиҳаларини йўлга қўйиш учун қўшимча имкониятлар яратади.
ЕОТБнинг янги стратегияси
Йиллик мажлиснинг асосий якунларидан бири ЕОТБнинг 2027–2031-йилларга мўлжалланган Ривожланиш стратегиясининг тасдиқланиши бўлди. Ҳужжат қуйидагиларни кўзда тутади:
транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантириш;
саноатнинг юқори технологияли тармоқларини молиялаштириш;
халқаро капитални жалб қилиш;
йирик интеграцион лойиҳаларни амалга ошириш.
Бугунги кунда ЕОТБ етти мамлакатни бирлаштирган. Банкнинг 2025 йил якунларига кўра тўпланган портфелида умумий қиймати 19,6 млрд долларлик 326 та лойиҳа мавжуд. Банк ҳамкорлари томонидан лойиҳаларга жалб этилган маблағлар билан бирга иқтисодиётга киритилган инвестицияларнинг умумий ҳажми эса 64 млрд доллардан ошди.
Форум иштирокчилари Ўзбекистоннинг ЕОТБга аъзо бўлиши сўнгги йиллардаги минтақавий интеграция учун энг муҳим воқеалардан бири бўлгани ҳақида якдил фикр билдирдилар. Ҳозир асосий вазифа: келишувлардан нафақат Ўзбекистон, балки бутун Евроосиё маконининг узоқ муддатли иқтисодий ўсишини таъминлашга қодир йирик инфратузилмавий ва саноат лойиҳаларини амалга оширишга ўтиш.
Делегация Узбекистана приняла участие в 20-м ежегодном собрании ЕАБР - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2026
Ўзбекистон ЕОТБ йиғилишида илк бор тўлақонли акциядор сифатида қатнашди
Янгиликлар лентаси
0