https://sputniknews.uz/20261125/saudi-arabia-yemen-houthis-hujum-62278291.html
Саудия Яманга зарба берди: ҳусийлар Қизил денгиздаги портларга ҳужум билан таҳдид қилди
Саудия Яманга зарба берди: ҳусийлар Қизил денгиздаги портларга ҳужум билан таҳдид қилди
Sputnik Ўзбекистон
Яман ҳусийлари Саудия Арабистони портларига ҳужум қилиш билан таҳдид қилди. Араб коалицияси Ҳудайда портидаги объектларга зарбалар берди. Можаронинг кескинлашиши халқаро денгиз савдосига хавф туғдирмоқда.
2026-11-25T10:09+0500
2026-11-25T10:09+0500
2026-11-25T10:26+0500
дунё янгиликлари
саудия арабистони
нефть
яман
дунёда
ҳусийлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/19/62278056_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_e32d4e8701fcf958d69d4c03c93d9837.jpg
ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Саудия Арабистони ва Ямандаги "Ансор Аллоҳ" ҳаракати (ҳусийлар) ўртасидаги қуролли можаро кескинлашмоқда. Сўнгги 48 соат ичида Яманда 41 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди, 35 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Яман Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотига таяниб, Saba агентлиги хабар берди.Ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор. Жароҳатланганларнинг етти нафари аёллар, уч нафари болалардир.Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалицияси эса бугун Ҳудайда портидаги объектларга зарба берганини маълум қилди.Кеча ҳусийларнинг Ар-Риёд шаҳридаги энг баланд бинога уюштирган ҳужуми оқибатида 11 киши жароҳатланди. Мазкур бинода Саудия Арабистонининг Суверен инвестиция жамғармаси бош қароргоҳи жойлашган. Бу бир ҳафтадан кам вақт ичида ушбу бинога уюштирилган иккинчи ҳужум бўлди.Сентябрь ойидан буён ҳусийлар ва Саудия Арабистони ўртасидаги қуролли тўқнашувлар янада кучайди. Бу 2022 йилда БМТ воситачилигида эришилган сулҳдан кейинги нисбий осойишталикка барҳам берди.Можаронинг кескинлашиши нафақат минтақа мамлакатлари, балки халқаро савдо учун ҳам хавф туғдирмоқда. Қизил денгиз ва Боб ал-Мандаб бўғози Осиё ва Европани боғловчи муҳим денгиз савдо йўлларидан бири ҳисобланади.АҚШ Энергетика ахбороти бошқармаси маълумотларига кўра, 2023 йилда Боб ал-Мандаб бўғози орқали кунига 9,3 млн баррель нефть ва нефть маҳсулотлари ташилган бўлса, 2025 йилнинг биринчи ярмида бу кўрсаткич 4,2 млн баррелга тушган.Вазият Яман аҳолиси учун ҳам жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Ҳудайда порти мамлакатга озиқ-овқат ва инсонпарварлик ёрдамини етказиб беришда муҳим ўрин тутади. БМТ маълумотларига кўра, Яман истеъмол қилинадиган озиқ-овқатнинг қарийб 90 фоизини импорт қилади.
https://sputniknews.uz/20261115/husiylar-saudi-arabia-hujum-62026220.html
саудия арабистони
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/19/62278056_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_f64b3eff23b58ce7ca96d96118fce0d1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, саудия арабистони, нефть, яман, дунёда, ҳусийлар
дунё янгиликлари, саудия арабистони, нефть, яман, дунёда, ҳусийлар
Саудия Яманга зарба берди: ҳусийлар Қизил денгиздаги портларга ҳужум билан таҳдид қилди
10:09 25.11.2026 (янгиланди: 10:26 25.11.2026) Ҳусийлар Саудия Арабистонининг Қизил денгиздаги барча портларига зарба бериш билан таҳдид қилиб, кемаларни олиб чиқишга чақирди.
ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Саудия Арабистони ва Ямандаги "Ансор Аллоҳ" ҳаракати (ҳусийлар) ўртасидаги қуролли можаро кескинлашмоқда. Сўнгги 48 соат ичида Яманда 41 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди, 35 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Яман Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотига таяниб, Saba агентлиги
хабар берди.
Ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор. Жароҳатланганларнинг етти нафари аёллар, уч нафари болалардир.
Ҳусийларнинг ҳарбий вакили Яҳё Сарининг маълум қилишича, Саудия Арабистони бир сутка давомида Яман ҳудудига 72 та ҳаво ва ракета зарбасини берган. У зарбалар фуқаролик объектларига ҳам берилганини таъкидлади.
Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалицияси эса бугун Ҳудайда портидаги объектларга зарба берганини
маълум қилди.
Кеча ҳусийларнинг Ар-Риёд шаҳридаги энг баланд бинога уюштирган ҳужуми оқибатида 11 киши жароҳатланди. Мазкур бинода Саудия Арабистонининг Суверен инвестиция жамғармаси бош қароргоҳи жойлашган. Бу бир ҳафтадан кам вақт ичида ушбу бинога уюштирилган иккинчи ҳужум бўлди.
Сентябрь ойидан буён ҳусийлар ва Саудия Арабистони ўртасидаги қуролли тўқнашувлар янада кучайди. Бу 2022 йилда БМТ воситачилигида эришилган сулҳдан кейинги нисбий осойишталикка барҳам берди.
Можаронинг кескинлашиши нафақат минтақа мамлакатлари, балки халқаро савдо учун ҳам хавф туғдирмоқда. Қизил денгиз ва Боб ал-Мандаб бўғози Осиё ва Европани боғловчи муҳим денгиз савдо йўлларидан бири ҳисобланади.
АҚШ Энергетика ахбороти бошқармаси
маълумотларига кўра, 2023 йилда Боб ал-Мандаб бўғози орқали кунига 9,3 млн баррель нефть ва нефть маҳсулотлари ташилган бўлса, 2025 йилнинг биринчи ярмида бу кўрсаткич 4,2 млн баррелга тушган.
Минтақадаги хавфсизлик муаммолари туфайли кўплаб кемалар Африкани айланиб ўтишга мажбур бўлмоқда. Бу эса юкларни етказиб бериш муддати ва транспорт харажатларининг ошишига олиб келмоқда.
Вазият Яман аҳолиси учун ҳам жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Ҳудайда порти мамлакатга озиқ-овқат ва инсонпарварлик ёрдамини етказиб беришда муҳим ўрин тутади. БМТ маълумотларига кўра, Яман истеъмол қилинадиган озиқ-овқатнинг қарийб 90 фоизини импорт қилади.