Ҳусийларнинг Саудия Арабистонига ҳужумлари тўхтамаяпти — Ар-Риёдга ракеталар учирилди

© Amr NabilСаудовская Аравия
Саудовская Аравия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2026
Oбуна бўлиш
Саудия Арабистони пойтахтига учирилган иккита баллистик ракета ва мамлакат шарқида учта дрон уриб туширилди. Минтақада ҳарбий кескинлик кучаймоқда.
ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Саудия Арабистони ҳаво мудофааси кучлари пойтахт Ар-Риёд томон учирилган иккита баллистик ракета ва мамлакатнинг шарқий ҳудудларида учта дронни уриб туширди. Бу ҳақда Reuters Саудия Арабистони бошчилигидаги ҳарбий коалиция маълумотига таяниб хабар берди.
Ракеталар Ямандаги ҳусийлар томонидан учирилган. Ҳужумлар сўнгги кунларда Саудия Арабистонига қарши зарбалар кучайган бир пайтда содир бўлди.
14 ноябрь куни ҳам Саудия Арабистони ҳаво мудофааси кучлари Ар-Риёд ва мамлакат жанубий ҳудудларида иккита дронни уриб туширган эди.

Ўтган ҳафта ҳусийлар ҳужуми оқибатида Ар-Риёднинг молиявий марказида жойлашган Saudi Aramco давлат нефть компаниясига тегишли маъмурий бино зарар кўрди. Октябрь ойида эса мамлакатнинг шарқий қисмидаги ҳужум натижасида компания бош қароргоҳига жиддий зиён етказилган эди.

Сўнгги ҳафталарда ҳусийлар Саудия Арабистони аэропортлари, портлари ва нефть объектларига зарбаларни кучайтирди. Бунга жавобан Саудия Арабистони Ямандаги ҳусийлар нишонларига ҳаво ҳужумларини кўпайтирмоқда.
Форс кўрфазида ҳам вазият кескинлашмоқда.
14 ноябрь куни Эрон ҳарбий-денгиз кучлари Ҳўрмуз бўғозида учта нефть танкери денгиз миналарига урилиб, ёнғин келиб чиққанини маълум қилди. Эрон томонига кўра, кемалардан иккитаси белгиланган чекловларни бузиб, тақиқланган йўналиш орқали ўтишга уринган. Ушбу хабарлар ҳозирча мустақил манбалар томонидан тасдиқланмаган.
Бундан ташқари, 15 ноябрь куни Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпуси Баҳрайндаги АҚШ ҳарбий объектига олтита дрон билан ҳужум қилганини билдирди. Нишон сифатида АҚШ ҳаво мудофаасининг радиолокация тизими кўрсатилган.
Баҳрайн Ички ишлар вазирлиги эса эҳтимолий таҳдидлар юзасидан икки марта огоҳлантириш эълон қилди ва аҳолини хавфсиз жойларга ўтишга чақирди.
11 ноябрь куни Бирлашган Араб Амирликларининг Рас-ал-Хайма амирлиги яқинида Либерия байроғи остида сузиб юрган нефть танкерига номаълум снаряд келиб теккан эди. Кеманинг машина бўлимида ёнғин чиққан, экипажнинг 22 нафар аъзоси хавфсиз жойга эвакуация қилинган.

Ҳўрмуз бўғози жаҳон нефть ташиш тизимида стратегик аҳамиятга эга. АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлари бошланишидан олдин жаҳондаги хом нефть ташувларининг қарийб бешдан бир қисми ушбу сув йўли орқали ўтган.

КенгайтиришЙиғиштириш
Город Эр-Рияд (Саудовская Аравия) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2026
Ар-Риёд аэропорти парвозларни тикламоқда, ҳусийлар янги зарбалар билан таҳдид қилди
Янгиликлар лентаси
0