Ар-Риёд аэропорти парвозларни тикламоқда, ҳусийлар янги зарбалар билан таҳдид қилди

© REUTERS / Hamad I MohammedГород Эр-Рияд (Саудовская Аравия)
Город Эр-Рияд (Саудовская Аравия) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2026
Oбуна бўлиш
Икки ҳафталик узилишдан сўнг Ар-Риёд аэропорти парвозларни қайта тикламоқда. Ҳусийлар эса янги ҳужумлар билан огоҳлантирди.
ТОШКЕНТ, 25 октябрь — Sputnik. Саудия Арабистони пойтахтидаги Қирол Холид халқаро аэропорти икки ҳафталик узилишдан сўнг парвозларни қайта тиклашини эълон қилди. Бироқ Ямандаги ҳусийлар ҳаракати аэропортга янги зарбалар бериш билан таҳдид қилмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Аэропорт маъмурияти маълумотига кўра, 25 октябрдан бошлаб биринчи терминал ички рейслар, иккинчи терминал эса Саудия Арабистони миллий авиакомпанияларининг халқаро рейслари учун ажратилади.
Йўловчиларга аэропортга боришдан олдин авиакомпаниялар билан боғланиб, рейслар жадвали ва чипталари ҳолатини текшириш тавсия этилган.
Ҳусийлар янги зарбалар билан таҳдид қилди
Парвозларни тиклаш режаси эълон қилинганидан бир неча соат ўтиб, ҳусийларнинг ҳарбий вакили Яҳё Сариа аэропорт ҳануз ҳарбий нишон ҳисобланишини маълум қилди.
У авиакомпаниялар, аэропорт ходимлари ва йўловчиларни мазкур ҳаво бандаргоҳидан фойдаланмасликка чақириб, унга қарши зарбалар давом эттирилишини билдирди.
25 октябрь куни Ар-Риёдда яна портлаш овозлари эшитилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция пойтахт ҳудудида учувчисиз учиш аппарати уриб туширилганини маълум қилди.
Аэропортда нима содир бўлган эди?
Ар-Риёд аэропорти фаолияти 10 октябрь куни ҳусийлар ўз зиммасига олган ҳужумдан сўнг тўхтатилган эди.
Reuters маълумотига кўра, ўша ҳужум оқибатида 13 киши ҳалок бўлган, 300 дан ортиқ киши жароҳатланган. Шундан сўнг аэропорт фаолиятига чекловлар киритилган, айрим рейслар эса босқичма-босқич тиклана бошлаган.
Ҳусийлар сўнгги ҳафталарда Саудия Арабистонидаги аэропортлар, портлар ва нефть инфратузилмаси объектларига ракета ҳамда дронлар билан ҳужумлар уюштириб келмоқда.
Вазият Ўзбекистон зиёратчиларига таъсир қиладими?
Саудия Арабистонидаги авиақатновлар хавфсизлиги Ўзбекистон фуқаролари, жумладан Умра зиёратига борувчилар учун ҳам аҳамиятли.
Бироқ Ўзбекистондан Умра сафарлари асосан Жидда ва Мадина йўналишлари орқали ташкил этилади. Ар-Риёд аэропорти эса Саудия Арабистони пойтахтида жойлашган алоҳида халқаро транспорт марказидир.
Шу сабабли Ар-Риёд аэропортидаги чекловлар Ўзбекистондан Умрага тўғридан-тўғри парвозлар тўхтатилганини англатмайди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида Яқин Шарқдаги вазият кескинлашуви ва ҳаво ҳудудларига киритилган чекловлар сабаб Ўзбекистондан Умра сафарлари вақтинча кечиктирилган эди.
Хусусан, 2 март кунига режалаштирилган Тошкент — Жидда зиёратчилар рейси қолдирилган. Кейинчалик, 10 мартдан Саудия Арабистони ва БАА билан икки томонлама йўловчи авиақатновларини амалга оширишга қайта рухсат берилган.
Встреча глав МИД РФ и Ирана Сергея Лаврова и Аббаса Аракчи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.10.2026
Эрон Ар-Риёд ва ҳусийларни яраштиришга ёрдам беришга тайёр
Янгиликлар лентаси
0