Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия икки кунда Украина армияси таъминоти объектларига уч марта зарба берди

© Sputnik / Нина Падалко / Медиабанкка ўтишЛипецкий авиацентр имени В. П. Чкалова
Липецкий авиацентр имени В. П. Чкалова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.11.2026
Oбуна бўлиш
Россия қўшинлари 24 ноябрь куни тунда ва кундузи, 25 ноябрга ўтар кечаси эса Украинадаги қатор объектларга зарбалар берди.
ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Россия Қуролли кучлари Украина ҳарбий саноати объектлари ҳамда армия эҳтиёжлари учун фойдаланилаётган энергетика ва транспорт инфратузилмаси объектларига навбатдаги зарбаларни берди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Сўнгги икки кун ичида вазирлик уч бор — 24 ноябрь куни тунда ва кундузи ҳамда 25 ноябрга ўтар кечаси шундай зарбалар берилганини маълум қилди.
Бугун тунда учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида қуйидаги объектларга зарба берилган:
Киев режими назорати остидаги Запорожье ва Зеленодольскда Украина ҳарбий саноати корхоналарининг ишини таъминловчи иккита электр подстанцияси;
Днепропетровскда қурол-яроғ ва ҳарбий техника ташишда фойдаланилган иккита темир йўл локомотиви;
Чернигов вилоятининг Сновск аҳоли пунктида дронлар учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи корхона;
Черноморск портида Украинага ҳарбий юкларни етказиб берган қуруқ юк кемаси.
Бир кун аввал тунги ва кундузги зарбалар натижасида Винница шаҳри, Чернигов ва Ровень вилоятларида Украина ҳарбий саноати корхоналарининг ишини таъминловчи тўртта электр подстанциясига шикаст етказилган.
Шунингдек, Қора денгиз акваториясида Украина армияси учун ҳарбий ва икки мақсадли юкларни ташиган учта қуруқ юк кемасига зарба берилгани маълум қилинди.
Боевая подготовка мобильных огневых групп группировки войск Запад в зоне СВО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.11.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия қўшинлари Сосновий Борни назоратга олди, ҳарбий объектларга зарба берди
Янгиликлар лентаси
0