https://sputniknews.uz/20261125/mirziyoev-jordan-tashrif-yakunlar-62275727.html
Божхона имтиёзлари ва 19 та ҳужжат: Мирзиёевнинг Иорданияга ташрифи якунлари
Божхона имтиёзлари ва 19 та ҳужжат: Мирзиёевнинг Иорданияга ташрифи якунлари
Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёевнинг Иорданияга давлат ташрифи якунлари бўйича 19 та ҳужжат қабул қилинди. Томонлар имтиёзли савдо, энергетика, сув ресурсларини бошқариш, тоғ-кон саноати ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришга келишди.
2026-11-25T09:17+0500
2026-11-25T09:17+0500
2026-11-25T10:02+0500
шавкат мирзиёев
иқтисод
ташриф
аммон
сиёсат
форум
иордания
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/19/62275346_0:99:1900:1168_1920x0_80_0_0_ff037bd9543b99b31184c7eaa79fd5d8.jpg
ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 23-24 ноябрь кунлари Иорданияга амалга оширган давлат ташрифи якунлари бўйича 19 та икки томонлама ҳужжат қабул қилинди. Бу ҳақда президент матубот хизмати хабар берди.Жумладан, икки мамлакат ўртасида стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш ҳамда 300 турдаги товарга нисбатан пасайтирилган божхона божлари ставкаларини қўллашни назарда тутувчи имтиёзли савдо тўғрисидаги битимлар имзоланди.Шунингдек, қуйидаги соҳаларда ҳамкорликка оид битим ва меморандумлар имзоланди:Иордания подшоҳлиги саройи матбуот хизмати маълумотларига кўра Аммонда ўтказилган Ўзбекистон – Иордания бизнес форумида икки мамлакатдан 250 нафардан ортиқ вакил, қўшма саноат кўргазмасида эса 60 та корхона иштирок этди.Форумда Иордания подшоҳи Абдулла II мамлакатининг қулай географик жойлашуви ва кўплаб давлатлар билан эркин савдо битимларига эга эканини таъкидлаб, икки мамлакат саноат кооперациясини кучайтиришга чақирди.Шавкат Мирзиёев Қизил денгиз соҳилидаги Ақаба махсус иқтисодий зонасида Ўзбекистон хомашёси ва ярим тайёр маҳсулотларидан тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш, уларни учинчи мамлакатларга экспорт қилишни таклиф этди.Шунингдек, фармацевтика маҳсулотлари, минерал ўғитлар, маиший кимё ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқариш, қўшма агросаноат кластерларини ташкил этиш истиқболлари муҳокама қилинди.Навбатдаги Ўзбекистон – Иордания бизнес форуми 2027 йилнинг март ойида Тошкентда ўтказилади. Эришилган келишувлар ва қўшма лойиҳалар ижроси Ҳукуматлараро комиссия доирасида назорат қилиб борилади.
https://sputniknews.uz/20261124/uzbekistan-jordan-investitsiya-loyihalar-62271089.html
аммон
иордания
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/19/62275346_106:0:1794:1266_1920x0_80_0_0_756574394fa0315ad055f91406527699.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, иқтисод, ташриф, аммон, сиёсат, форум, иордания, ўзбекистон
шавкат мирзиёев, иқтисод, ташриф, аммон, сиёсат, форум, иордания, ўзбекистон
Божхона имтиёзлари ва 19 та ҳужжат: Мирзиёевнинг Иорданияга ташрифи якунлари
09:17 25.11.2026 (янгиланди: 10:02 25.11.2026) Ўзбекистон ва Иордания ўртасида 300 турдаги товарга божхона божларини пасайтиришни назарда тутувчи савдо битими имзоланди.
ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 23-24 ноябрь кунлари Иорданияга амалга оширган давлат ташрифи якунлари бўйича 19 та икки томонлама ҳужжат қабул қилинди. Бу ҳақда президент матубот хизмати
хабар берди.
Жумладан, икки мамлакат ўртасида стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш ҳамда 300 турдаги товарга нисбатан пасайтирилган божхона божлари ставкаларини қўллашни назарда тутувчи имтиёзли савдо тўғрисидаги битимлар имзоланди.
Шунингдек, қуйидаги соҳаларда ҳамкорликка оид битим ва меморандумлар имзоланди:
энергетика ва сув ресурсларини бошқариш;
тоғ-кон саноати ва геология;
уй-жой қурилиши ва шаҳарсозлик;
рақамлаштириш ва ахборот технологиялари;
жиноят ишлари бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам;
тиббий хизматлар, озиқ-овқат ва дори воситалари назорати;
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
маданият ва иқтисодий дипломатия.
Тошкент ва Аммон шаҳарлари, шунингдек, Самарқанд ва Петра сайёҳлик ҳудуди ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар ҳам имзоланди.
Иордания подшоҳлиги саройи матбуот хизмати
маълумотларига кўра Аммонда ўтказилган Ўзбекистон – Иордания бизнес форумида икки мамлакатдан 250 нафардан ортиқ вакил, қўшма саноат кўргазмасида эса 60 та корхона иштирок этди.
Форумда Иордания подшоҳи Абдулла II мамлакатининг қулай географик жойлашуви ва кўплаб давлатлар билан эркин савдо битимларига эга эканини таъкидлаб, икки мамлакат саноат кооперациясини кучайтиришга чақирди.
Шавкат Мирзиёев Қизил денгиз соҳилидаги Ақаба махсус иқтисодий зонасида Ўзбекистон хомашёси ва ярим тайёр маҳсулотларидан тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш, уларни учинчи мамлакатларга экспорт қилишни таклиф этди.
Иорданиялик инвесторлар Тошкент ва Самарқандда ташкил этилаётган "Келажак металлари" технопаркларида ҳамкорлик қилишга таклиф этилди. Иордания томони хабарида уран соҳасидаги ҳамкорлик имкониятлари ҳам алоҳида қайд этилган.
Шунингдек, фармацевтика маҳсулотлари, минерал ўғитлар, маиший кимё ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқариш, қўшма агросаноат кластерларини ташкил этиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Навбатдаги Ўзбекистон – Иордания бизнес форуми 2027 йилнинг март ойида Тошкентда ўтказилади. Эришилган келишувлар ва қўшма лойиҳалар ижроси Ҳукуматлараро комиссия доирасида назорат қилиб борилади.