https://sputniknews.uz/20261124/uzbekistan-jordan-investitsiya-loyihalar-62271089.html
Ўзбекистон Иорданияда 1,5 млрд долларлик инвестиция лойиҳаларини амалга оширмоқчи
Ўзбекистон Иорданияда 1,5 млрд долларлик инвестиция лойиҳаларини амалга оширмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Иорданияда 1,5 млрд долларлик 40 га яқин инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқчи. Икки мамлакат муносабатларини стратегик шериклик даражасига кўтариш ва савдо ҳажмини 500 млн долларга етказиш кўзда тутилган.
2026-11-24T18:28+0500
2026-11-24T18:28+0500
2026-11-24T18:28+0500
иордания
шавкат мирзиёев
ташриф
савдо
иқтисод
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/18/62269644_0:99:1900:1168_1920x0_80_0_0_4bebe4cee1e7dfb5e20f88d225b1f549.jpg
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Иорданияда умумий қиймати 1,5 миллиард долларга тенг 40 тага яқин инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ниятида. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Иордания подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн билан музокараларда маълум қилди, деб хабар бермоқда Иордания подшоҳи саройи матбуот хизмати.Мирзиёевнинг таъкидлашича, Иордания подшоҳининг ўтган йили Ўзбекистонга ташрифидан буён икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми қарийб 80 фоизга ошган. Қўшма ишбилармонлар кенгаши ташкил этилган, ҳафтасига икки марта амалга ошириладиган тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилган.Ўзбекистон президенти матбуот хизмати маълумотларига кўра, музокараларда савдо, инвестиция, транспорт ва логистика, тоғ-кон саноати, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, соғлиқни сақлаш ҳамда фармацевтика соҳалари ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида белгиланди.Шунингдек, маданият ва санъат ҳафталикларини ўтказиш, диний-маърифий соҳада тажриба алмашиш, сайёҳлик алоқаларини кенгайтириш ва қадимий шаҳарлар ўртасида биродарлик алоқаларини ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Иордания ўртасидаги муносабатларни стратегик шериклик даражасига кўтаришга қарор қилишди.Эришилган келишувлар ижросини таъминлаш учун кенг қамровли "йўл харитаси"ни қабул қилишга келишиб олинди.Музокаралар якунида Мирзиёев Иордания подшоҳини Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф этди.
https://sputniknews.uz/20261123/uzbekistan-jordan-imtiyoz-savdo-bitim-62230104.html
иордания
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/18/62269644_106:0:1794:1266_1920x0_80_0_0_61db104d02bbef417e0c3420088afe40.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иордания, шавкат мирзиёев, ташриф, савдо, иқтисод, ўзбекистон
иордания, шавкат мирзиёев, ташриф, савдо, иқтисод, ўзбекистон
Ўзбекистон Иорданияда 1,5 млрд долларлик инвестиция лойиҳаларини амалга оширмоқчи
Икки мамлакат муносабатларини стратегик шериклик даражасига кўтариш ва ўзаро савдо ҳажмини 500 млн долларга етказиш кўзда тутилган.
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Иорданияда умумий қиймати 1,5 миллиард долларга тенг 40 тага яқин инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ниятида. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Иордания подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн билан музокараларда маълум қилди, деб
хабар бермоқда Иордания подшоҳи саройи матбуот хизмати.
Мирзиёевнинг таъкидлашича, Иордания подшоҳининг ўтган йили Ўзбекистонга ташрифидан буён икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми қарийб 80 фоизга ошган. Қўшма ишбилармонлар кенгаши ташкил этилган, ҳафтасига икки марта амалга ошириладиган тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилган.
Ўзбекистон президенти матбуот хизмати маълумотларига
кўра, музокараларда савдо, инвестиция, транспорт ва логистика, тоғ-кон саноати, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, соғлиқни сақлаш ҳамда фармацевтика соҳалари ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида белгиланди.
Имтиёзли савдо битимини имзолаш ва келгусида ўзаро савдо ҳажмини 500 миллион долларга етказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, маданият ва санъат ҳафталикларини ўтказиш, диний-маърифий соҳада тажриба алмашиш, сайёҳлик алоқаларини кенгайтириш ва қадимий шаҳарлар ўртасида биродарлик алоқаларини ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.
Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Иордания ўртасидаги муносабатларни стратегик шериклик даражасига кўтаришга қарор қилишди.
Эришилган келишувлар ижросини таъминлаш учун кенг қамровли "йўл харитаси"ни қабул қилишга келишиб олинди.
Ташриф доирасида Иордания подшоҳи Шавкат Мирзиёевни "Ал-Ҳусайн ибн Али" ордени билан тақдирлади. Ўз навбатида, Ўзбекистон президенти Абдулла II га "Олий Даражали Дўстлик" орденини топширди.
Музокаралар якунида Мирзиёев Иордания подшоҳини Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф этди.