Ўзбекистон ва Иордания имтиёзли савдо битимини имзолашга тайёрланмоқда

© SputnikФлаги Узбекистана и Иордании
Флаги Узбекистана и Иордании - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Иордания имтиёзли савдо битимини имзолашга тайёрланмоқда. Томонлар янги қўшма лойиҳаларни ҳам муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Иорданияга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон ва Иордания ўртасида имтиёзли савдо битими имзоланиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Иорданиянинг "Petra" давлат ахборот агентлиги мамлакат Саноат, савдо ва таъминот вазирлигига таяниб хабар берди.
Иордания томони маълумотига кўра, ҳужжатни 24 ноябрь куни имзолаш кўзда тутилган. Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги эса битимни тайёрлаш масалалари ишлаб чиқилганини маълум қилди.
22 ноябрь куни Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Иордания саноат, савдо ва таъминот вазири Яруб Қудах билан музокаралар ўтказди.
Иордания томонининг аввалги маълумотларига кўра, битим 300 турдаги товарни — ҳар бир мамлакатдан 150 тадан маҳсулотни қамраб олиши кутилмоқда. Уларга божхона имтиёзлари берилиши назарда тутилган.
Музокараларда геология, кимё ва тоғ-кон саноати, энергетика, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ҳамда фармацевтика соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, қўшма корхоналар ташкил этиш, экспорт ҳажмини ошириш, транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантириш ва юк авиақатновларини йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.
24 ноябрь куни Ўзбекистон — Иордания бизнес форумини ўтказиш ҳам режалаштирилган.
Музокаралар якунида истиқболли инвестиция лойиҳалари ва савдо келишувлари портфели шакллантирилди.
Иорданиядаги энергетика лойиҳаси
Шу билан бирга, Иордания энергетика ва минерал ресурслар вазири Солеҳ Харабша Ўзбекистон делегацияси билан Мужиб тўғони яқинида қуввати 450 МВт бўлган энергия сақлаш мажмуасини қуриш лойиҳасида ҳамкорлик қилиш имкониятларини муҳокама қилди.
"Petra" агентлиги маълумотига кўра, ўзбекистонлик мутахассислар ушбу лойиҳада иштирок этиш имкониятларини ўрганишга қизиқиш билдирган. Ҳозирча якуний инвестиция келишуви эълон қилинмаган.
Президент РФ В. Путин принял участие в работе саммита ЕАЭС в Бишкеке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.11.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИда Иордания билан савдо, маркировка ва дорилар бўйича янги қарорлар қабул қилинди
Янгиликлар лентаси
0