https://sputniknews.uz/20261125/karimovaning-aktivlar-uzbekistan-qaytarilish-62281614.html
Гулнора Каримованинг 252,5 млн долларлик активлари Ўзбекистонга қайтарилади
Гулнора Каримованинг 252,5 млн долларлик активлари Ўзбекистонга қайтарилади
Sputnik Ўзбекистон
Швейцарияда мусодара қилинган Гулнора Каримованинг 252,5 млн долларлик активлари Ўзбекистонга қайтарилади. Маблағлар "Ишонч" жамғармаси орқали янги мактаблар қуриш, тиббий хизматлар ва таълим сифатини оширишга сарфланади.
2026-11-25T12:25+0500
2026-11-25T12:25+0500
2026-11-25T12:33+0500
молиялаштириш
иқтисодиёт ва молия вазирлиги
швейцария
жамият
таълим
бмт
гулнора каримова иши
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/591/75/5917571_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_8edd82a7535ec6d0349882a13c0b5888.jpg
ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Швейцарияда мусодара қилинган Гулнора Каримованинг 252,5 млн долларлик активлари Ўзбекистонга қайтарилади. Икки мамлакат ўртасида активларни қайтариш бўйича навбатдаги битим 24 ноябрь куни тасдиқланди,. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Маблағлар "Ишонч – 2030" траст жамғармаси орқали аҳолининг ижтимоий фаровонлигини ошириш ва инсон капиталини ривожлантиришга йўналтирилади.Маблағларни тақсимлаш стратегиясининг иккинчи босқичига оид ҳужжатни Ўзбекистон иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Отабек Фазилкаримов, Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчиси Симоне Гигер ҳамда БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Сабине Маҳл имзолади.Стратегияда иккита устувор йўналиш белгиланган:Маблағлардан мақсадли фойдаланиш устидан назорат ўрнатилиб, лойиҳаларнинг мустақил мониторингига фуқаролик жамияти вакиллари ҳам жалб этилади.Жамғарма маблағларини тақсимлашнинг биринчи босқичида соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларига 87 млн доллар йўналтирилган. Ушбу маблағлар оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, перинатал ёрдамни такомиллаштириш, таълим сифатини ошириш ва ўқитувчиларнинг рақамли кўникмаларини ривожлантиришга сарфланган.Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Швейцария билан 131 млн доллар, 2025 йил февралида эса 182 млн долларлик активларни қайтариш бўйича келишувлар имзоланган.
https://sputniknews.uz/20260626/gulnora-karimova-58613866.html
швейцария
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/591/75/5917571_150:0:1050:675_1920x0_80_0_0_c1f171dc95255ef53f783095926b824d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
молиялаштириш, иқтисодиёт ва молия вазирлиги, швейцария, жамият, таълим, бмт, гулнора каримова иши
молиялаштириш, иқтисодиёт ва молия вазирлиги, швейцария, жамият, таълим, бмт, гулнора каримова иши
Гулнора Каримованинг 252,5 млн долларлик активлари Ўзбекистонга қайтарилади
12:25 25.11.2026 (янгиланди: 12:33 25.11.2026) Ўзбекистон ва Швейцария навбатдаги битимни тасдиқлади. Қайтариладиган маблағлар таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларига йўналтирилади.
ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Швейцарияда мусодара қилинган Гулнора Каримованинг 252,5 млн долларлик активлари Ўзбекистонга қайтарилади. Икки мамлакат ўртасида активларни қайтариш бўйича навбатдаги битим 24 ноябрь куни тасдиқланди,. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди.
Маблағлар "Ишонч – 2030" траст жамғармаси орқали аҳолининг ижтимоий фаровонлигини ошириш ва инсон капиталини ривожлантиришга йўналтирилади.
Маблағларни тақсимлаш стратегиясининг иккинчи босқичига оид ҳужжатни Ўзбекистон иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Отабек Фазилкаримов, Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчиси Симоне Гигер ҳамда БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Сабине Маҳл имзолади.
Стратегияда иккита устувор йўналиш белгиланган:
Соғлиқни сақлаш — болалар ва ўсмирларга тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, касалликларнинг олдини олиш ва уларни эрта аниқлаш, айрим онкологик касалликларни даволаш имкониятларини кенгайтириш, тиббиёт ходимлари малакасини ошириш.
Таълим — янги мактаблар қуришни қўллаб-қувватлаш, таълим жараёнига рақамли технологияларни жорий этиш, ўқитувчилар малакасини ошириш ва сифатли таълим олиш имкониятларини кенгайтириш.
Бунда, айниқса, қишлоқ ҳудудларида ва ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имконияти чекланган аҳоли қатламлари учун шароитларни яхшилашга устувор аҳамият берилади.
Маблағлардан мақсадли фойдаланиш устидан назорат ўрнатилиб, лойиҳаларнинг мустақил мониторингига фуқаролик жамияти вакиллари ҳам жалб этилади.
Жамғарма маблағларини тақсимлашнинг биринчи босқичида соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларига 87 млн доллар йўналтирилган. Ушбу маблағлар оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, перинатал ёрдамни такомиллаштириш, таълим сифатини ошириш ва ўқитувчиларнинг рақамли кўникмаларини ривожлантиришга сарфланган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Швейцария билан 131 млн доллар, 2025 йил февралида эса 182 млн долларлик активларни қайтариш бўйича келишувлар имзоланган.