Гулнора Каримованинг қайтарилган пуллари она ва гўдаклар ўлимини камайтиришга йўналтирилди

© unsplash/Joshua ReddekoppЧеловек держит ручку ребенка.
Человек держит ручку ребенка. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.06.2026
Oбуна бўлиш
Дастур доирасида республика бўйлаб 231 та перинатал муассаса замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланди.
ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Ўзбекистон ва Швейцария ўртасидаги Реституция битими доирасида “Ишонч” жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилган илк соғлиқни сақлаш дастури муваффақиятли якунланди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабарига кўра, лойиҳа доирасида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини ривожлантириш учун 43,5 млн доллар йўналтирилди.
2023 йил сентябрида бошланган “Ҳар бир она ва бола яшайди ҳамда ривожланади: Ўзбекистондаги перинатал марказларда оналар ва болалар ўлимини қисқартириш” лойиҳаси UNICEF, UNFPA ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳамкорлигида амалга оширилди.
Лойиҳа доирасида республика бўйлаб 231 та перинатал муассаса замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланди. Хусусан, 31 миллион доллардан ортиқ маблағ эвазига инкубаторлар, сунъий нафас олдириш аппаратлари, анестезия тизимлари ва бошқа тиббий ускуналар харид қилиниб, ҳудудлардаги перинатал марказларга етказиб берилди.
Шунингдек, 80 мингдан ортиқ тиббиёт ходими замонавий перинатал ёрдам, мураккаб ҳомиладорлик ҳолатларини бошқариш, муддатидан олдин туғилган чақалоқларни парваришлаш ва лаборатория диагностикаси бўйича малака оширди. Бундан ташқари, оналик ва янги туғилган чақалоқларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича 49 та клиник протокол ишлаб чиқилди ёки янгиланди.
Вазирлик маълумотига кўра, ахборот кампаниялари орқали 20 миллионга яқин фуқаро қамраб олиниб, 4 миллионга яқин аҳолининг сифатли оналик ва перинатал хизматлардан фойдаланиш имкониятлари кенгайди.
Мониторинг натижаларига кўра, олдини олиш мумкин бўлган оналар ўлими улуши 2022 йилдаги 77,3 фоиздан 62,8 фоизгача, яъни 14,5 фоиз бандга камайган. Шунингдек, тана вазни жуда паст бўлган янги туғилган чақалоқларнинг омон қолиш кўрсаткичи дастур бошланганидан буён қарийб 13 фоизга яхшиланган.
“Ишонч” жамғармаси Ўзбекистон ва Швейцария ҳукуматлари ўртасидаги Реституция битими асосида ташкил этилган бўлиб, қайтарилган активлардан Ўзбекистон халқи манфаатлари йўлида шаффофлик, ҳисобдорлик ва самарадорлик тамойиллари асосида фойдаланишни таъминлайди.
Гульнара Каримова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.07.2025
Каримова иши бўйича суд қарорлари далилларга асосланган — Ўзбекистоннинг БМТга жавоби
Янгиликлар лентаси
0