Японияда табиий офатлар хавфи туфайли бир нечта захира пойтахт ташкил этилмоқчи

© Sputnik / Владимир Песня / Медиабанкка ўтишГорода мира. Токио
Города мира. Токио - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.11.2026
Oбуна бўлиш
Япония ҳукумати йирик табиий офат юз берган тақдирда Токио вазифаларини бажара оладиган тўртта ҳудудни кўриб чиқмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Япония ҳукумати йирик табиий офат юз берган тақдирда Токионинг асосий вазифаларини ўз зиммасига оладиган бир нечта захира пойтахтни ташкил этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Jiji Press" ахборот агентлиги хабар берди.
Ҳукумат 2027 йилнинг июнь ойидан бошлаб ҳудудлардан аризалар қабул қилишни, октябрь-ноябрь ойларида эса бир вақтнинг ўзида бир нечта захира пойтахтни белгилашни режалаштирмоқда. Янги тизим 2028 йил баҳорида ишга туширилиши мумкин.
Жорий йилнинг октябрь ойида Япония ҳукумати захира пойтахтларга қўйиладиган талабларни тасдиқлаган эди.
Ҳозирда мамлакатнинг 47 та префектурасидан тўрттаси ушбу талабларга жавоб беради:
Хоккайдо;
Айти;
Осака;
Фукуока.
Асосий шартлардан бири — мазкур ҳудудларнинг Токио билан бир вақтда табиий офатдан зарар кўриш эҳтимоли паст бўлиши. Шунингдек, аҳоли сони, иқтисодий салоҳият ва марказий давлат идораларининг ҳудудий бўлинмалари мавжудлиги ҳам ҳисобга олинади.
Захира пойтахтлар йирик табиий офат вақтида мамлакатнинг сиёсий, маъмурий, суд-ҳуқуқ ва иқтисодий тизимлари узлуксиз ишлашини таъминлаши керак.
Шу билан бирга, янги тизим аҳоли ва иқтисодий ресурсларнинг Токиода ҳаддан ташқари тўпланишини камайтириш, мамлакатнинг бошқа ҳудудларини ривожлантиришга ҳам хизмат қилиши кўзда тутилган.
Токио маъмурияти маълумотларига кўра, келгуси 30 йил ичида Канто минтақасининг жанубий қисмида 7 магнитудали зилзила содир бўлиш эҳтимоли 70 фоизга баҳоланмоқда.
На спутниковом снимке показано извержение подводного вулкана в тихоокеанской стране Тонга, вызвавшее цунами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2026
Хитойда кучли тайфун сабаб 800 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинди
Янгиликлар лентаси
0