Хитойда кучли тайфун сабаб 800 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинди

© AP Photo / Japan Meteorology AgencyНа спутниковом снимке показано извержение подводного вулкана в тихоокеанской стране Тонга, вызвавшее цунами
На спутниковом снимке показано извержение подводного вулкана в тихоокеанской стране Тонга, вызвавшее цунами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2026
Oбуна бўлиш
Хитойнинг Гуандун провинциясида "Ноул" тайфуни сабаб 800 мингдан ортиқ аҳоли хавфсиз ҳудудларга кўчирилди, юзлаб авиарейслар бекор қилинди.
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Хитой жанубидаги Гуандун провинциясида "Ноул" тайфуни сабаб 800 мингдан ортиқ аҳоли хавфсиз ҳудудларга кўчирилди.
Синьхуа агентлигининг маҳаллий ҳокимиятларга таяниб хабар беришича, 26 июль соат 7:00 ҳолатига кўра, провинция бўйлаб 801 794 киши эвакуация қилинган.
"Ноул" 26 июль эрта тонгда Гуандун провинциясининг Хуэйдун уезди соҳилига чиқди. Унинг маркази яқинидаги шамол тезлиги секундига 45 метрга етган. Тайфун Хитойда 2026 йил бошидан буён қуруқликка чиққан энг кучли тропик циклон бўлди.
Табиий офат Гуандун билан бирга қўшни Гонконгга ҳам кучли шамол ва ёмғир олиб келди. Гонконг халқаро аэропортида 350 га яқин рейс бекор қилинди, камида 21 киши жароҳат олди.
Хитой Сув ресурслари вазирлиги ва Метеорология бошқармаси бир қатор ҳудудларда тоғ тошқинлари хавфи бўйича энг юқори — қизил даражадаги огоҳлантириш эълон қилди.
Кучли ёғингарчилик Цзянси, Хунан, Гуандун, Сичуань, Шэньси ва Ганьсу провинцияларида ҳамда Шинжоннинг жануби-шарқий қисмида тошқин ва кўчкиларни келтириб чиқариши мумкин. Ёмғирлар 28 июлгача давом этиши кутилмоқда.
Хитой метеорологлари "Ноул" тайфунини кузатишда биринчи марта дронлар гуруҳидан фойдаланди.
Учувчисиз аппаратлар тайфуннинг мамлакат ҳудудидан ўтиши давомида юқори частотали ва кўп ўлчовли метеорологик маълумотларни тўплаган.
Тажриба Шэньчжэнь шаҳридаги Дапэн яриморолида жойлашган паст баландликдаги учувчисиз авиацияни метеорологик таъминлаш илмий базасида ўтказилди.
Бу Хитойда тайфуннинг бутун ҳаракат жараёни дронлар гуруҳи ёрдамида кузатилган биринчи ҳолат бўлди.
Маълумотлар тайфуннинг тузилиши, шамол тезлиги, ҳарорат, намлик ва ёғингарчиликдаги ўзгаришларни аниқроқ ўрганишга хизмат қилиши кутилмоқда.
Ҳозир "Ноул" қуруқлик ичкарисига ҳаракатланиши натижасида заифлашмоқда. Бироқ Хитой расмийлари кучли ёмғир, сел, тоғ кўчкилари ва дарёларда сув сатҳининг кескин кўтарилиши хавфи сақланиб қолаётганидан огоҳлантирди.
Шавкат Мирзиёев направил соболезнования Председателю КНР Си Цзиньпину  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2026
Хитойдаги кон фожиаси: Мирзиёев Си Цзиньпинга ҳамдардлик йўллади
Янгиликлар лентаси
0