Хитойдаги кон фожиаси: Мирзиёев Си Цзиньпинга ҳамдардлик йўллади

© REUTERS / cnsphotoШавкат Мирзиёев направил соболезнования Председателю КНР Си Цзиньпину
Шавкат Мирзиёев направил соболезнования Председателю КНР Си Цзиньпину  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2026
Oбуна бўлиш
Шанси провинциясидаги “Люшэньюй” кўмир конида газ портлаган. Ҳодиса вақтида ер остида 247 нафар ишчи бўлган.
ТОШКЕНТ, 24 май – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Шанси провинциясидаги кўмир конида юз берган портлаш оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳатлангани муносабати билан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Сзиньпинга ҳамдардлик йўллади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат, жароҳат олганларга тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.
Маълумотларга кўра, портлаш Шанси провинцияси Чанчжи шаҳрининг Цинъюань уездидаги “Люшэньюй” кўмир конида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, газ портлаши вақтида конда 247 нафар ишчи бўлган.
РИА Хитой марказий телевидениесига таяниб, қурбонлар сони 90 нафарга етганини хабар қилди. Кейинроқ Reuters маҳаллий расмийларга таяниб, ҳалок бўлганлар сони 82 нафар деб аниқлаштирилганини ёзди. Қидирув-қутқарув ишлари ва портлаш сабабларини ўрганиш давом этмоқда.
Хитой Раиси Си Сзиньпин мутасаддиларга жабрланганларга ёрдам кўрсатиш, қидирув ишларини давом эттириш ва ҳодиса сабабларини пухта текшириш бўйича кўрсатма берган
Более 80 человек погибли в результате взрыва газа на угольной шахте на севере Китая - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.05.2026
Хитой кўмир конида портлаш оқибатида 90 киши қурбон бўлди
Янгиликлар лентаси
0