Хитой кўмир конида портлаш оқибатида 90 киши қурбон бўлди

Oбуна бўлиш
Владимир Путин ушбу фожиа муносабати билан Хитой етакчиси Си Сзинпинга чуқур ҳамдардлик билдирди.
ТОШКЕНТ, 23 май – Sputnik. Хитой шимолидаги Шанси провинциясидаги кўмир конида портлаш содир бўлди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Портлаш Чангжи шаҳри Қинюан округидаги Лушеню кўмир конида жума куни маҳаллий вақт билан соат 19:29 да содир бўлган. Шу пайтда кон ичида 247 ишчи бўлган. Сўнгги маълумотларга кўра, 90 нафар кончи ҳалок бўлган.
Айни пайтда фавқулодда ҳолат содир бўлган жойда қутқарув ва тозалаш ишларини олиб бориш учун расмийлар қарийб 800 нафар қутқарувчиларни сафарбар қилишди, деб хабар берди ФВВ бошқармаси.
Хитой етакчиси Си Цзинпин кон портлашидан сўнг муҳим кўрсатмалар бериб, бедарак йўқолганларни қидириш ва қутқариш ҳамда жароҳатланганларга ёрдам кўрсатиш учун барча зарур чораларни кўришга чақирди. Шунингдек, у батафсил тергов ўтказишга ва айбдорларни қонунга мувофиқ жавобгарликка тортишга чақирди.

Россия Президенти Владимир Путин Хитойнинг ушбу фожиа муносабати билан Хитой етакчиси Си Сзинпинга чуқур ва самимий ҳамдардлик билдирди. Путин шунингдек, ҳалок бўлган кончиларнинг оилаларига ҳамдардлик ва қўллаб-қувватлаш сўзларини, шунингдек, барча жароҳатланганларга тезроқ соғайиб кетишларини тилаб қолишларини сўради.
Янгиликлар лентаси
0