Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Чипта олишдан меҳмонхона банд қилишгача: ЕОИИда саёҳатни режалаштириш осонлашади

© Sputnik / Nina Zotina / Медиабанкка ўтишМорской вокзал в Сочи
Морской вокзал в Сочи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.11.2026
Oбуна бўлиш
Рақамли платформалар сайёҳларга йўналиш тузиш, чипта сотиб олиш, меҳмонхона банд қилиш ва суғуртани расмийлаштиришда ёрдам беради.
ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) ЕОИИ мамлакатларида саёҳатларни мустақил режалаштириш имконини берувчи рақамли платформаларни ривожлантиришга устувор аҳамият қаратмоқда.
Бу ҳақда ЕОТБ бошқаруви раиси ўринбосари Тигран Саркисян Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази иштирокидаги "ЕОИИ мамлакатларининг рақамли лойиҳалари" мавзусида ўтказилган видеокўприкда маълум қилди.
"Рақамли платформалар сайёҳларни қизиқтирган барча саволларга жавоб бериш имконини беради. Булар саёҳат йўналишларини тузиш, чипталар сотиб олиш, меҳмонхоналарни банд қилиш, суғуртани расмийлаштириш ва ўзига хос саёҳатларни ташкил этиш масалаларидир", — деди Саркисян.
Унинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда ЕОИИ доирасида сайёҳлар оқими ортиб бормоқда. Шу боис бундай хизматларни ривожлантириш банкнинг Рақамли ташаббуслар жамғармаси учун устувор йўналишлардан бирига айланган.
Россияда бундай платформани яратиш бўйича лойиҳа маъқулланган. ЕОИИнинг бошқа мамлакатлари ҳам унга қизиқиш билдирмоқда.
Жамғарма бир мамлакатда муваффақиятли қўлланилаётган рақамли ечимларни бошқа мамлакатларда ҳам жорий этишга кўмаклашмоқда.
Жумладан, Беларусь фуқароларнинг давлат идораларига мурожаатларини кўриб чиқишда сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича Россия тажрибасига қизиқиш билдирган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда ҳам 2026 йил якунига қадар Ягона миллий туризм платформаси доирасида сунъий интеллект ва катта ҳажмдаги маълумотларни таҳлил қилиш тизимини жорий этиш белгиланган. Тизим сайёҳларнинг қизиқишларини ўрганиш, улар учун индивидуал саёҳат йўналишлари ва таклифларни шакллантириш имконини беради.
Флаги ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

КенгайтиришЙиғиштириш
Делегация ЕЭК приняла участие в IV Международном конгрессе туроператоров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.11.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ давлатларининг сайёҳлик йўналишлари битта порталда жамланади
Янгиликлар лентаси
0