ЕОИИ давлатлари бўйлаб саёҳат қилмоқчи бўлганлар қўшма йўналишлар хариталари, диққатга сазовор жойлар, маданий ва спорт тадбирлари ҳақидаги маълумотларни битта порталдан топиши мумкин бўлади. Уни 2026 йилда очиш режалаштирилган
ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари бўйлаб саёҳатни режалаштириш учун ягона портал яратилмоқда. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати хабар берди. Сайёҳлар порталда қўшма йўналишлар хариталарини кўриши, йўл-йўлакай қайси жойларга бориш ва қандай маданий ёки спорт тадбирларида қатнашиш мумкинлигини билиб олиши мумкин бўлади. Унда аъзо давлатларнинг миллий сайёҳлик порталларига ҳаволалар ҳам берилади.ЕИКнинг Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш департаменти директори ўринбосари Лусине Багратуни 11 ноябрь куни Санкт-Петербургда ўтган IV Халқаро туроператорлар конгрессида лойиҳа ҳақида сўзлади. Багратунининг таъкидлашича, йўналишни ишлаб чиқиш — биринчи қадам. У сайёҳлар орасида оммалашиши учун туроператорлар ҳам бу ишда фаол қатнашиши керак.2019 йил 1 декабрдан Беларусь, Қозоғистон ва Россия ўртасида ягона сайёҳлик хизматлари бозори амал қилмоқда. ЕИК аъзо давлатлар билан бирга ушбу тартибни Арманистон ва Қирғизистонга ҳам татбиқ этиш устида ишлаяпти.
Унда қўшма йўналишлар хариталари ва диққатга сазовор жойлар ҳақида маълумот бўлади.
ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари бўйлаб саёҳатни режалаштириш учун ягона портал яратилмоқда. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати хабар берди.
Сайёҳлар порталда қўшма йўналишлар хариталарини кўриши, йўл-йўлакай қайси жойларга бориш ва қандай маданий ёки спорт тадбирларида қатнашиш мумкинлигини билиб олиши мумкин бўлади. Унда аъзо давлатларнинг миллий сайёҳлик порталларига ҳаволалар ҳам берилади.
ЕИКнинг Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш департаменти директори ўринбосари Лусине Багратуни 11 ноябрь куни Санкт-Петербургда ўтган IV Халқаро туроператорлар конгрессида лойиҳа ҳақида сўзлади.
Унинг айтишича, портални яратишнинг биринчи босқичи якунланмоқда. Уни йил охиригача ишга тушириш режалаштирилган.
Багратунининг таъкидлашича, йўналишни ишлаб чиқиш — биринчи қадам. У сайёҳлар орасида оммалашиши учун туроператорлар ҳам бу ишда фаол қатнашиши керак.
2019 йил 1 декабрдан Беларусь, Қозоғистон ва Россия ўртасида ягона сайёҳлик хизматлари бозори амал қилмоқда. ЕИК аъзо давлатлар билан бирга ушбу тартибни Арманистон ва Қирғизистонга ҳам татбиқ этиш устида ишлаяпти.
ЕОИИ
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.