Бўзсув каналига заҳарли моддалар аралашган оқова сувлар оқизиб келингани аниқланди

© Sputnik / Sputnik / Бахром ХатамовОрошение или ирригация — подвод воды на поля
Орошение или ирригация — подвод воды на поля - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.11.2026
Oбуна бўлиш
Бўзсув каналига оқизилаётган сув таркибидаги 9 турдаги зарарли модда миқдори белгиланган меъёрдан бир неча баробар юқори.
ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Тошкент вилояти Зангиота туманидаги "Бўзсув" оқова сув тозалаш иншоотида атроф-муҳит ва аҳоли саломатлигига жиддий хавф солувчи қонунбузилишлар аниқланди Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси хабар берди.
Аҳолининг шикоятлари асосида Экополиция ходимлари томонидан ўтказилган текширувда иншоотнинг сув тозалаш самарадорлиги белгиланган 70 фоиз ўрнига 47,6–51,5 фоизгача тушиб кетгани аниқланди.
Бўзсув каналига оқизилаётган сувнинг лаборатория таҳлиллари натижасида 13 турдаги ифлослантирувчи моддадан 9 тасининг миқдори белгиланган меъёрдан бир неча баробар юқори экани маълум бўлди.
Бунинг асосий сабаби — тўқимачилик, қоғозни қайта ишлаш, паррандачилик ва бошқа саноат корхоналарининг таркибида кимёвий бўёқлар ва заҳарли моддалар мавжуд бўлган оқова сувларини дастлабки тозалашсиз қабул қилиш.
Иншоот раҳбарияти ушбу корхоналарни канализация тармоғидан узиш ва экология органларини хабардор қилиш талабларини бажармаган. Иншоотни модернизация қилиш бўйича 2024 йилда белгиланган талаблар ҳам бажарилмаган.
Текширув давомида бошқа жиддий қонунбузилишлар ҳам аниқланди:
йиллик оқова сув ҳажми ҳисоботларда 2023 йилга нисбатан 131,3 млн куб метрга (54 фоизга) камайтириб кўрсатилган;
нефть маҳсулотлари, оғир металлар, хром ва бошқа зарарли моддалар ҳақидаги маълумотлар йиллар давомида яширилган;
йилига ҳосил бўладиган 23,5 минг тонна чиқинди, асосан хавфли чўкинди, очиқ ер майдонларига ноқонуний тўкиб келинган;
иншоот ходимлари Экополиция ва ирригация мутахассисларининг оқова сув ҳажмини ўлчашига тўсқинлик қилган.
Шунингдек, Тошкент шаҳар Экология бош бошқармаси лабораторияси томонидан 2026 йил давомида бирорта ҳам назорат таҳлили ўтказилмаган.
Аниқланган қонунбузилишлар бўйича катта миқдорда компенсация тўлови ҳисобланиб, молиявий санкция қўлланилди. Иншоотга камчиликларни бартараф этиш бўйича 15 банддан иборат мажбурий кўрсатма берилди.
Кўрсатмалар белгиланган муддатда бажарилмаса, иншоот фаолиятини тўхтатиш бўйича судга даъво аризаси киритилади.
Ўз вазифаларини лозим даражада бажармаган экология органлари ходимларига нисбатан хизмат текшируви ўтказилади. Тўпланган барча ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун Бош прокуратурага юборилади.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил сентябрь ойида ҳам Бўзсув каналининг ифлосланиши оқибатида атроф-муҳитга етказилган зарар учун 1,5 млрд сўмдан ортиқ компенсация тўлови ҳисобланган ва жиноят иши қўзғатилган эди.
Проведена проверка по факту сброса сточных вод в канал Бозсув - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2025
Бўзсув каналидаги “рангли ва канализация сувлари” юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Янгиликлар лентаси
0