Бўзсув каналидаги “рангли ва канализация сувлари” юзасидан жиноят иши қўзғатилди

© Пресс-служба АО "Toshkent shahar suv ta'minoti"Проведена проверка по факту сброса сточных вод в канал Бозсув
Проведена проверка по факту сброса сточных вод в канал Бозсув - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2025
Oбуна бўлиш
Бўзсув каналига канализация суви оқизилгани ҳақидаги хабарлардан сўнг текширув ўтказилди. Таҳлиллар сувда муаллақ моддалар меъёрдан юқори эканини кўрсатди.
ТОШКЕНТ, 29 сен – Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятидаги Бўзсув каналига канализация сувлари оқизилаётгани ҳақида хабарлар юзасидан текширув ўтказилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Оқова сувларнинг чиқиш жойларидан олинган лаборатория таҳлил натижаларига кўра, “Бўзсув аэрация иншооти”нинг ташламаларида муаллақ моддалар чекланган миқдордан анча юқори эканлиги аниқланган.
Дастлабки текширув давомида атроф-муҳитни ифлослантирганлик ҳамда оқова оқизганлик оқибатида 1 млрд 511 млн 966 минг 450 сўм қўшимча компенсация тўлови ҳисобланди.

Ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан “Тошкент сув таъминоти” АЖга нисбатан Жиноят кодексининг 205-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 207-моддаси (Мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Шу билан бирга, “Тошкент сув таъминоти” АЖ 28 сентябрда эълон қилган расмий муносабатида, канализация сувларини тозалаш учун мавжуд иншоотлар маиший чиқиндиларни биологик усулда тозалаётгани, аммо ишлаб чиқариш корхоналаридан канализацияга ташланаётган турли кимёвий чиқиндилар ҳамда текстиль корхоналардан чиқаётган бўёқ қолдиқлари иншоот ишига салбий таъсир кўрсатаётгани маълум қилинди.
Белгиланган қоидага кўра, ҳар бир ишлаб чиқарувчи ўзининг локал тозалаш иншоотига эга бўлиши кераклиги, аммо бу жараён қимматлиги боис айрим корхоналар чиқиндиларни тўғридан-тўғри канализацияга йўналтирилаётганлиги қайд этилган.
Компаниянинг бугунги баёнотида эса масъул идоралар томонидан ўтказилган лаборатория текширув натижаларига кўра, ҳозирда Бўзсув каналига оқизилаётган сув таркибида ранг қолдиқлари аниқланмагани билдирилди.
Шу билан бирга, келгусида корхоналардан ташланаётган оқоваларда ортиқча кимёвий моддалар ёки бўёқлар аниқланса, кескин чоралар кўрилиши тўғрисида масъуллар огоҳлантирилгани қайд этилди.
С компанией M42 из ОАЭ обсуждены вопросы безопасности пищевых продуктов и питьевой воды - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.09.2025
БАА компанияси озиқ-овқат ва сув хавфсизлигини текширишда ёрдам беради
Янгиликлар лентаси
0