Автосуғурта, картадан пул ечилиши ва пул ўтказмалар: аҳоли қандай муаммоларга дуч келмоқда

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишСтраховой полис
Страховой полис - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.11.2026
Oбуна бўлиш
Рақобат қўмитаси аралашуви билан фуқароларга 69,8 млн сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди, қарийб 7,5 млн сўм суғурта товони тўланди.
ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда суғурта товонларининг ўз вақтида тўланмаслиги, пул ўтказмаларининг кечиктирилиши, банк карталаридан асоссиз маблағ ечилиши ва кредит ажратиш билан боғлиқ муаммолар кузатилмоқда. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.
Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан фуқаролар ҳамда тадбиркорларнинг банк ва суғурта хизматлари бўйича мурожаатлари ўрганилди.
Автосуғурта ва кредитлар
Навоий вилоятида фуқаро автокредит асосида харид қилган автомобилига йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида етказилган зарар учун суғурта товонини ола олмаган.
Қўмита аралашувидан сўнг "Gross Sug‘urta Kompaniyasi" томонидан қарийб 7,5 млн сўм суғурта товони автокредит бўйича қарздорликни қоплаш учун йўналтирилди.
Қорақалпоғистонда "Агробанк"нинг Беруний филиали бешта фермер хўжалигига кредит ажратишда фақат "My Insurance" компанияси билан суғурта шартномаси тузишни талаб қилган. Суд банкка молиявий жарима қўллаш бўйича қўмитанинг даъвосини қаноатлантирди.
Жиззах вилоятида эса 12 ойлик муддатли тўлов асосида маҳсулот харид қилган фуқарога уни огоҳлантирмасдан уч йиллик суғурта расмийлаштирилган. Қўмита аралашуви билан суғурта муддати тўғриланди.
Пул ўтказмалари ва банк карталари
Қашқадарё вилоятида Россиядан юборилган 37 млн сўмдан ортиқ пул ўтказмаси банк томонидан икки ой давомида фуқарога берилмаган.
Олмалиқ шаҳрида эса банк иловаси орқали амалга оширилган 2 млн сўмлик пул ўтказмаси техник сабабларга кўра бекор қилинган, бироқ маблағ эгасига қайтарилмаган.
Шунингдек, "Cross Pay" тўлов ташкилоти фаолияти юзасидан икки нафар фуқародан банк карталаридан пул ечилгани бўйича мурожаат келиб тушган. Улардан бири 25,2 млн сўм, иккинчиси эса 5,62 млн сўм маблағини қайтаришда ёрдам сўраган.
Қўмита аралашуви билан мазкур маблағларнинг тўлиқ қайтарилиши таъминланди.
Мурожаатлар сони ортиб бормоқда
Марказий банк маълумотларига кўра, 2026 йилнинг биринчи ярмида банк карталари ва фирибгарлик билан боғлиқ мурожаатлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб тўрт баравар — 245 тадан 956 тага ошган.
Кредит операциялари бўйича мурожаатлар сони эса 1 208 тадан 2 025 тага етган.
Рақобат қўмитаси жорий йилнинг февраль ойида суғурта хизматлари бўйича мингга яқин мурожаатни кўриб чиққани ва истеъмолчилар фойдасига 2,8 млрд сўм тўлаб берилишини таъминлаганини маълум қилган эди.
Ушбу мурожаатларнинг ярмидан ортиғи автотранспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш билан боғлиқ бўлган.
Оформление страховых полисов нового образца в офисе компании Росгосстрах - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2026
Суғурта бозорида кескин ўсиш — компаниялар мажбуриятлари 4,4 квадриллион сўмга етди
Янгиликлар лентаси
0