Суғурта бозорида кескин ўсиш — компаниялар мажбуриятлари 4,4 квадриллион сўмга етди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишОформление страховых полисов нового образца в офисе компании "Росгосстрах"
Оформление страховых полисов нового образца в офисе компании Росгосстрах - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2026
Oбуна бўлиш
Бу 4 415 трлн сўмга тенг бўлиб, 2026 йилги Давлат бюджети харажатларидан қарийб 11 баравар кўп. Ҳаёт суғуртасида мажбуриятлар эса бир йилда қарийб 35 баравар ошган.
ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Ўзбекистонда суғурта компанияларининг умумий суғурта мажбуриятлари 2026 йил 1 июль ҳолатига 4 415 трлн сўмга етди. Бир йил аввал бу кўрсаткич 2 979 трлн сўм бўлган — ўсиш 48,2 фоиз. Бу маълумотлар Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг суғурта бозори бўйича ҳисоботида келтирилган.
Таққослаш учун, 2026 йилги Ўзбекистон Давлат бюджети харажатлари 402,7 трлн сўм этиб белгиланган. Демак, суғурта мажбуриятлари ҳажми йиллик бюджет харажатларидан қарийб 11 баравар кўп.
Бироқ бу суғурта компанияларининг 4,4 квадриллион сўм қарзи борлигини англатмайди. Кўрсаткич амалдаги суғурта шартномалари бўйича компаниялар ўз зиммасига олган рисклар ва суғурта мажбуриятларининг умумий ҳажмини ифодалайди.
2025 йил якунида суғурта компанияларининг умумий активлари 15 трлн сўмни ташкил этган. 2026 йилнинг биринчи ярмида эса амалдаги суғурта тўловлари 2,25 трлн сўм, йиғилган суғурта мукофотлари 8,02 трлн сўм бўлган.
Умумий суғуртада энг катта мажбуриятлар:
APEX INSURANCE — 917,2 трлн сўм;
O‘ZBEKINVEST — 710,5 трлн сўм;
ASIA INSURANCE — 312,6 трлн сўм.
Умумий суғурта соҳасида мажбуриятлар бир йилда 33,4 фоизга ўсиб, 3 955 трлн сўмга етди.
Энг юқори ўсиш суръатлари:
ASIA INSURANCE — 675,2%;
HAMKOR SUG‘URTA — 565,4%;
EUROASIA INSURANCE — 373,7%.
Энг кескин ўзгариш ҳаёт суғуртасида кузатилди. Бу йўналишда мажбуриятлар 13,3 трлн сўмдан 460,5 трлн сўмга, яъни қарийб 35 баравар ошди.
Шундан 454,97 трлн сўм ёки 98,8 фоизи APEX LIFE INSURANCE ҳиссасига тўғри келади. Компаниянинг ўзида кўрсаткич бир йилда қарийб 48 баравар кўпайган.
2026 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда 35 та суғурта ташкилоти фаолият юритган, улардан еттитаси ҳаёт суғуртаси соҳасида ишлайди.
В 2025 году объем рынка капитала Узбекистана вырос на 17,4% и достиг 284,6 трлн сумов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2026
Ўзбекистонда капитал бозори, суғурта ва электрон савдода ўсиши бўйича рақамлар очиқланди
Янгиликлар лентаси
0