Тошкентда туркман рассомларининг "Дўстлик кўприги" кўргазмаси очилди. Унда Марказий Осиё тарихи, ахалтека тулпорлари, туркман халқининг миллий анъаналари ва замонавий ҳаётига бағишланган асарлар намойиш этилмоқда.
Ўзбекистон Бадиий академиясининг Икуо Хираяма халқаро маданият карвонсаройида "Дўстлик кўприги" кўргазмаси очилди.Унда замонавий туркман рассомлари Марказий Осиё тарихи, туркман халқининг миллий анъаналари ва бугунги ҳаётига бағишланган асарларини тақдим этишди.Чаримурат Язмурадов "Нисо руҳи" триптихи ва "Ипак йўли афсонаси" асарида минтақа тарихини акс эттирган. Шунингдек, кўргазмада Азад Мурадовнинг "Самарқанд устуни" ва Мердан Бабажановнинг "Гурганчдаги учрашув" асарлари намойиш этилмоқда.Кўргазма Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Ўзбекистон Бадиий академияси, Туркманистон Рассомлар уюшмаси ва Икуо Хираяма халқаро маданият карвонсаройи ҳамкорлигида ташкил этилди.У 12 декабрда нишонланадиган Халқаро бетарафлик кунига ҳамда Туркманистонда 2026 йил учун танланган қанотли тулпорлар мавзусига бағишланган.
Ахалтеке тулпорлари, қадимий Нисо ва Ипак йўли афсоналари кўргазмадан ўрин олди. Асарларни 27 ноябрь куни ҳам томоша қилиш мумкин.
Ўзбекистон Бадиий академиясининг Икуо Хираяма халқаро маданият карвонсаройида "Дўстлик кўприги" кўргазмаси очилди.
Унда замонавий туркман рассомлари Марказий Осиё тарихи, туркман халқининг миллий анъаналари ва бугунги ҳаётига бағишланган асарларини тақдим этишди.
Кўргазмада Туркманистон рамзларидан бири — ахалтека тулпорларига алоҳида ўрин берилди. Жумамурат Гурбановнинг "Самовий тулпорлар" ва Кервен Нурлиевнинг "Тулпорлар" картиналари шу мавзуга бағишланган.
Чаримурат Язмурадов "Нисо руҳи" триптихи ва "Ипак йўли афсонаси" асарида минтақа тарихини акс эттирган. Шунингдек, кўргазмада Азад Мурадовнинг "Самарқанд устуни" ва Мердан Бабажановнинг "Гурганчдаги учрашув" асарлари намойиш этилмоқда.
Кўргазма Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Ўзбекистон Бадиий академияси, Туркманистон Рассомлар уюшмаси ва Икуо Хираяма халқаро маданият карвонсаройи ҳамкорлигида ташкил этилди.
У 12 декабрда нишонланадиган Халқаро бетарафлик кунига ҳамда Туркманистонда 2026 йил учун танланган қанотли тулпорлар мавзусига бағишланган.
"Санъат халқларнинг бир-бирини яхшироқ танишига, умумий маънавий қадриятларни асраб-авайлашига ва дўстона муносабатларни мустаҳкамлашига ёрдам беради", — дея таъкидлайди кўргазма ташкилотчилари.