Пресс-центр Sputnik Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

Тошкент метроси қандай ўзгаради — видео

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Тошкент метросида янги поездлар харид қилиш, йўналишларни узайтириш, бекатларда хавфсизлик тўсиқлари ва лифтлар ўрнатиш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. 2027–2028 йилларда 28 та янги беш вагонли поезд сотиб олиш, Россиядан қўшимча вагонлар харид қилиш ва ҳаракатни бошқаришнинг замонавий тизимларини жорий этиш режалаштирилган. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” АЖ вакиллари Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
Чилонзор йўналишида Россияда қўлланилаётган микропроцессор тизимини ўрнатиш кўзда тутилган.
Яна бир истиқболли лойиҳа — Юнусобод йўналишини қарийб 12 километрга узайтириш.
Шунингдек, Россиядан 40 та қўшимча вагон харид қилиниб, мавжуд тўрт вагонли поездларга биттадан вагон қўшиш режалаштирилган. Бу поездлар сонини кўпайтирмасдан уларнинг йўловчи ташиш сиғимини ошириш имконини беради.
Бундан ташқари, Тошкент метросининг 50 та бекатида босқичма-босқич йўловчилар хавфсизлигини таъминловчи тўсиқлар, айрим бекатларда эса лифтлар ўрнатиш режалаштирилган.
Тошкент метрополитенида ёш ходимлар сони 3 мингдан ошди. 2021 йилда метрополитенда 3 620 нафар ходим фаолият юритган бўлса, 2026 йилга келиб уларнинг сони 6 017 нафарга етди. Олий маълумотли ходимлар сони 412 нафардан 2 118 нафарга, ёш ходимлар сони эса тахминан 900 нафардан 3 105 нафарга кўпайди. Шу даврда ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи 2,8 млн сўмдан 8,4 млн сўмгача ошди.
300 нафардан ортиқ ходим Транспорт университетида тўлов-контракт асосида таҳсил олмоқда. Уларнинг ўқиш харажатларини метрополитен қопламоқда.
Ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ўзбекистон” электр депоси ҳудудида 416 хонадонли турар жой мажмуаси фойдаланишга топширилади.
Батафсил — видеомизда.
Наземная линия метро Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.11.2026
Тошкент метроси 2030 йилгача 103 километрга етказилади — яна 29 та бекат очилади
Янгиликлар лентаси
0