https://sputniknews.uz/20261103/tashkent-metro-61703481.html
Тошкент метроси 2030 йилгача 103 километрга етказилади — яна 29 та бекат очилади
Тошкент метроси 2030 йилгача 103 километрга етказилади — яна 29 та бекат очилади
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент метросида 2030 йилгача 29 та янги бекат қурилиб, тармоқ 103 километрга етказилади. Кунлик йўловчилар сонини 1,8 миллионга ошириш, 2027 йилда эса 14 та янги поезд харид қилиш режалаштирилган.
2026-11-03T14:52+0500
2026-11-03T14:52+0500
2026-11-03T16:17+0500
метро
жамоат транспорти
рақамли технологиялар
тошкент
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/0d/57527864_205:399:3137:2048_1920x0_80_0_0_be99019d003dcd390a727d163d6d111f.jpg
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Тошкент метрополитенида 2030 йилгача яна 29 та янги бекат қуриш ва тармоқни 32 километрга кенгайтириш режалаштирилган. Бу ҳақда "Тошкент метрополитени" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Юлдаш Юсупов матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.Унинг сўзларига кўра, 2030 йилга бориб метро бекатлари сони 79 тага, йўналишларнинг умумий узунлиги 103 километрга етказилади. Кунлик йўловчилар оқими 1,8 миллион нафарга оширилиши, поездлар ҳаракати интервали эса 2–3 дақиқагача қисқартирилиши белгиланган.Юсупов сўнгги йилларда метрополитен тармоғи сезиларли даражада кенгайганини таъкидлади. Йўловчилар сони тўрт баравар ошдиМетрополитен маълумотларига кўра, 2021 йилда метро кунига ўртача 280–300 минг нафар йўловчига хизмат кўрсатган бўлса, 2026 йилда бу кўрсаткич 1,2 миллион нафардан ошган.Йўловчилар сонининг ортиши муносабати билан поездлар парки ҳам кенгайтирилмоқда. Хусусан, 2027 йилда яна 14 та беш вагонли замонавий поезд таркибини харид қилиш режалаштирилган.Айни пайтда поездлар ҳаракати интервали ҳам қисқартирилган:Шунингдек, бекатларнинг ўтказувчанлик имкониятларини ошириш ишлари давом этмоқда. Масалан, "Чинор" бекатида турникетлар сони 6 тадан 13 тага етказилиб, кунлик хизмат кўрсатиш қуввати 15–20 минг нафардан 35–40 минг нафаргача оширилди. Бекатда тўртта юқори сиғимли лифт ҳам ўрнатилди.2030 йилгача белгиланган мақсадларга эришиш учун метро инфратузилмасини кенгайтириш, янги поездлар харид қилиш ва хусусий инвестицияларни жалб этиш ишлари давом эттирилади.
https://sputniknews.uz/20260526/metro-yonalish-loyiha-57869806.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/0d/57527864_296:102:2891:2048_1920x0_80_0_0_9199d1ecf18c1d0b4c736a966f3b8af1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
метро, жамоат транспорти, рақамли технологиялар, тошкент
метро, жамоат транспорти, рақамли технологиялар, тошкент
Тошкент метроси 2030 йилгача 103 километрга етказилади — яна 29 та бекат очилади
14:52 03.11.2026 (янгиланди: 16:17 03.11.2026) Кунлик йўловчилар оқимини 1,8 миллион нафарга ошириш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Тошкент метрополитенида 2030 йилгача яна 29 та янги бекат қуриш ва тармоқни 32 километрга кенгайтириш режалаштирилган. Бу ҳақда "Тошкент метрополитени" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Юлдаш Юсупов матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар берди
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Унинг сўзларига кўра, 2030 йилга бориб метро бекатлари сони 79 тага, йўналишларнинг умумий узунлиги 103 километрга етказилади. Кунлик йўловчилар оқими 1,8 миллион нафарга оширилиши, поездлар ҳаракати интервали эса 2–3 дақиқагача қисқартирилиши белгиланган.
Юсупов сўнгги йилларда метрополитен тармоғи сезиларли даражада кенгайганини таъкидлади.
Деярли 40 йил давомида 29 та бекат ва 38 километрлик йўналишлардан иборат бўлган метро тармоғига сўнгги етти йилда 21 та бекат ва 33 километр янги йўл қўшилди. Натижада ҳозирда 50 та бекат фаолият юритмоқда, тармоқнинг умумий узунлиги 71 километрга етган.
Йўловчилар сони тўрт баравар ошди
Метрополитен маълумотларига кўра, 2021 йилда метро кунига ўртача 280–300 минг нафар йўловчига хизмат кўрсатган бўлса, 2026 йилда бу кўрсаткич 1,2 миллион нафардан ошган.
Йўловчилар сонининг ортиши муносабати билан поездлар парки ҳам кенгайтирилмоқда. Хусусан, 2027 йилда яна 14 та беш вагонли замонавий поезд таркибини харид қилиш режалаштирилган.
Айни пайтда поездлар ҳаракати интервали ҳам қисқартирилган:
Чилонзор йўналишида — 5 дақиқадан 1,5–2 дақиқагача;
Ўзбекистон йўналишида — 6 дақиқадан 3 дақиқагача;
Юнусобод йўналишида — 11 дақиқадан 4 дақиқагача;
Ер усти ҳалқа йўлида — 12 дақиқадан 8 дақиқагача.
Шунингдек, бекатларнинг ўтказувчанлик имкониятларини ошириш ишлари давом этмоқда. Масалан, "Чинор" бекатида турникетлар сони 6 тадан 13 тага етказилиб, кунлик хизмат кўрсатиш қуввати 15–20 минг нафардан 35–40 минг нафаргача оширилди. Бекатда тўртта юқори сиғимли лифт ҳам ўрнатилди.
Метрополитенда рақамли хизматлар ҳам кенгайтирилмоқда. Бекатларда Wi-Fi, туннелларда мобил алоқа имкониятлари яхшиланмоқда. Йўл ҳақини банк карталари, мобил иловалар, ATTO, "Face Pay" ва "Palm Pay" орқали тўлаш мумкин.
2030 йилгача белгиланган мақсадларга эришиш учун метро инфратузилмасини кенгайтириш, янги поездлар харид қилиш ва хусусий инвестицияларни жалб этиш ишлари давом эттирилади.