Самарқанддаги университет ёпилиши мумкин — талабалар тақдирига ойдинлик киритилди
Самарқанддаги университет ёпилиши мумкин — талабалар тақдирига ойдинлик киритилди
Sputnik Ўзбекистон
Самарқанд халқаро технология университетида ташкилий ва молиявий муаммолар юзага келди. 451 нафар талабадан 352 нафари ўқишини бошқа олий таълим ташкилотида давом эттириш учун ариза берди. Вазирлик вазиятни ўрганмоқда.
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Самарқанд халқаро технология университетининг 352 нафар талабасидан ўқишини бошқа олий таълим ташкилотида давом эттириш бўйича аризалар қабул қилинди. Бу ҳақда Таълим ва илм-фан вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Вазирлик маълумотларига кўра, “Саноат энергетика гуруҳи” МЧЖ муассислигида ташкил этилган университет 2022 йил 28 августда берилган лицензия асосида фаолият юритиб келган. Унда 12 та бакалавриат таълим йўналиши бўйича жами 451 нафар талаба таҳсил олмоқда.Вазирлик ишчи гуруҳи талабалар ва уларнинг ота-оналари билан учрашувлар ўтказиб, вазиятни ўрганган.Вазирлик ҳар бир талабанинг таълим олиш ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўрилаётганини таъкидлади.Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Самарқанд халқаро технология университети молиявий қийинчиликлар туфайли ўз фаолиятини тўхтатаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.Айни пайтда университетнинг расмий веб-сайти ҳам ишламаяпти. Сайтга киришда аккаунт фаолияти тўхтатилгани ҳақида хабар чиқмоқда.Вазирликнинг расмий муносабатида университет фаолияти бутунлай тўхтатилиши ёки тўланган контракт маблағларининг тақдири ҳақида маълумот берилмаган.
Самарқанд халқаро технология университетида ташкилий ва молиявий муаммолар юзага келгани сабабли талабаларнинг ўқишини кўчириш чоралари кўрилмоқда
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Самарқанд халқаро технология университетининг 352 нафар талабасидан ўқишини бошқа олий таълим ташкилотида давом эттириш бўйича аризалар қабул қилинди. Бу ҳақда Таълим ва илм-фан вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Вазирлик маълумотларига кўра, “Саноат энергетика гуруҳи” МЧЖ муассислигида ташкил этилган университет 2022 йил 28 августда берилган лицензия асосида фаолият юритиб келган. Унда 12 та бакалавриат таълим йўналиши бўйича жами 451 нафар талаба таҳсил олмоқда.
Университетда юзага келган ташкилий ва молиявий муаммолар муносабати билан талабаларнинг таълим олишини давом эттириш чоралари кўрилмоқда.
Вазирлик ишчи гуруҳи талабалар ва уларнинг ота-оналари билан учрашувлар ўтказиб, вазиятни ўрганган.
Вазирлик ҳар бир талабанинг таълим олиш ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўрилаётганини таъкидлади.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Самарқанд халқаро технология университети молиявий қийинчиликлар туфайли ўз фаолиятини тўхтатаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Талабалар дарс машғулотлари тўхтаб қолгани, ўқишни давом эттириш ва тўланган контракт маблағлари билан боғлиқ масалалар очиқ қолаётганидан шикоят қилган.
Айни пайтда университетнинг расмий веб-сайти ҳам ишламаяпти. Сайтга киришда аккаунт фаолияти тўхтатилгани ҳақида хабар чиқмоқда.
Вазирликнинг расмий муносабатида университет фаолияти бутунлай тўхтатилиши ёки тўланган контракт маблағларининг тақдири ҳақида маълумот берилмаган.
Маълумот учун: Самарқанд халқаро технология университети 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси доирасида ташкил этилган.
Жорий ўқув йили университетда 7 сентябрь куни бошланган эди.