ОТМлар битирувчиларнинг ишга жойлашиши ва даромадига қараб баҳоланади

© Sputnik / Сгенерировано ИИПодписание трудовых договоров в Ташкенте
Подписание трудовых договоров в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.11.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда олий таълим ташкилотларини баҳолашнинг янги тизими жорий этилди. Энг яхши натижа кўрсатган 20 та ОТМнинг карьера марказига 500 млн сўмдан ажратилади.
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг ишга жойлашиши, бандлик барқарорлиги ва даромадига қараб баҳоланади. Бу Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги томонидан тасдиқланган ва 2 ноябрдан кучга кирган "Битирувчи сифати индекси"ни ҳисоблаш методикасида назарда тутилган.
Янги тизимга кўра, олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг меҳнат бозоридаги натижалари қуйидаги тўртта кўрсаткич асосида баҳоланади:
битирувчиларнинг қанчалик тез ишга жойлашиши;
барқарор иш билан таъминланганлик даражаси;
ўртача ойлик даромади;
бандлик тоифаси.
Индекс давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотлари учун қўлланилади. Олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари бундан мустасно.
Баҳолаш натижаларига кўра, ОТМлар уч гуруҳга ажратилади: энг юқори натижа қайд этган 30 фоизи "яшил", кейинги 30 фоизи "сариқ", қолган 40 фоизи эса "қизил" гуруҳга киритилади.
Рейтинг ҳар йили 1 октябрга қадар жамоатчиликка эълон қилинади. Энг юқори кўрсаткичларга эришган 20 та ОТМнинг карьера марказларига давлат бюджетидан 500 млн сўмдан ажратилади.
Ушбу маблағлар карьера марказлари ходимларини рағбатлантириш, битирувчилар бандлигини мониторинг қилиш, иш берувчилар билан ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда амалиёт дастурларини ташкил этишга йўналтирилади.
Баҳолашда олий таълим ташкилотлари йўналишлар бўйича алоҳида тоифаларга ажратилади. Ҳисобот йилида 200 нафардан кам битирувчиси бўлган ОТМларга рағбатлантириш қўлланилмайди. Ижод ва спорт йўналишидаги ОТМлар бундан мустасно.
Аввал ҳам Ўзбекистонда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш учун уч томонлама шартномалар тузиш амалиёти мавжуд эди. Бироқ Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 мартдаги қарорида айрим битирувчиларнинг ишга жойлашгани ҳақидаги ҳисоботлар амалда ўз тасдиғини топмагани, уларга меҳнат дафтарчалари очилмагани қайд этилган.
Янги тизимда эса ОТМ битирувчиларининг ҳақиқий бандлиги, иш стажи ва даромадлари Солиқ қўмитаси, "Ягона миллий меҳнат тизими" ҳамда бошқа давлат ахборот тизимларидаги маълумотлар асосида баҳоланади.
Кўрсаткичлар сунъий ошириш ёки маълумотларни сохталаштириш ҳолатлари аниқланса, ОТМ жорий йилги рейтингдан чиқарилади.
Эслатиб ўтамиз, "Битирувчи сифати индекси" Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентябрдаги қарори билан 1 октябрдан жорий этилган. Индексни ҳисоблаш методикаси эса 2 ноябрдан кучга кирди.
Возобновление очного обучения в Дальневосточном федеральном университете - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2026
Келаси йилдан тиббиёт таълими янгиланади: битирувчилар бир йил амалиёт ўтайди
Янгиликлар лентаси
0