https://sputniknews.uz/20260916/tibbiyot-talim-yangilanish-60473776.html
Келаси йилдан тиббиёт таълими янгиланади: битирувчилар бир йил амалиёт ўтайди
Келаси йилдан тиббиёт таълими янгиланади: битирувчилар бир йил амалиёт ўтайди
Sputnik Ўзбекистон
2027/2028 ўқув йилидан “Даволаш иши” ўрнига 6 йиллик “Умумий тиббиёт” йўналиши жорий этилади. Талабаларнинг сўнгги йили тўлиқ амалиётга ажратилади, битирувчилар эса оилавий шифокор бўлиб ишлаши мумкин.
2026-09-16T10:02+0500
2026-09-16T10:02+0500
2026-09-16T10:40+0500
соғлиқ
таълим
олий таълим муассасалари
ўзбекистон
талабалар
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/08/15558985_0:153:3099:1896_1920x0_80_0_0_64e88822e8d54f2f73c483d916bcae4e.jpg
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Ўзбекистонда 2027/2028 ўқув йилидан тиббиёт соҳасида кадрлар тайёрлашнинг янги модели жорий этилади. Бу президент томонидан имзоланган янги фармонда белгиланган.Ҳужжатга кўра, “Даволаш иши” йўналиши негизида 6 йиллик “Умумий тиббиёт” бакалавриати ташкил этилади. Таълим “5+1” шаклида бўлиб, талабалар беш йиллик ўқишдан кейин битирувчи курсда бир йил давомида тўлиқ амалиёт ўтайди.Тиббиётнинг бошқа бакалавриат йўналишларида ҳам битирувчи курс талабалари учун тўлиқ ўқув йили давомида амалиёт жорий этилади.Ҳозир “Даволаш иши” йўналишида таҳсил олаётган талабаларнинг ўқув жараёни эса янги талабларга мослаштирилган ўқув режа ва дастурлар асосида давом эттирилади.Шунингдек, 2027/2028 ўқув йилидан тиббиёт таълими бўйича давлат буюртмаси параметрларини йўналишлар кесимида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлайди. Кадрларга бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжни ўрганиш Аҳоли саломатлигини таҳлил қилиш илмий-тадқиқот марказига юклатилган.Бундан ташқари, стоматология йўналишида талабаларнинг амалий машғулотларини ташкил этиш учун тиббиёт олий таълим муассасаларига стоматология поликлиникалари бириктирилади.
https://sputniknews.uz/20260518/tibbiyot-xodim-tajriba-almashish-moscow-viloyat-57656921.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/08/15558985_185:0:2916:2048_1920x0_80_0_0_a6811ad5fb31afce4574595d1f743538.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
соғлиқ, таълим, олий таълим муассасалари, ўзбекистон, талабалар, жамият
соғлиқ, таълим, олий таълим муассасалари, ўзбекистон, талабалар, жамият
Келаси йилдан тиббиёт таълими янгиланади: битирувчилар бир йил амалиёт ўтайди
10:02 16.09.2026 (янгиланди: 10:40 16.09.2026) 2027/2028 ўқув йилидан тиббиёт ОТМларида “5+1” модели жорий этилиб, битирувчилар оилавий шифокор бўлиб ишлаши мумкин бўлади.
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Ўзбекистонда 2027/2028 ўқув йилидан тиббиёт соҳасида кадрлар тайёрлашнинг янги модели жорий этилади. Бу президент томонидан имзоланган янги фармонда
белгиланган.
Ҳужжатга кўра, “Даволаш иши” йўналиши негизида 6 йиллик “Умумий тиббиёт” бакалавриати ташкил этилади. Таълим “5+1” шаклида бўлиб, талабалар беш йиллик ўқишдан кейин битирувчи курсда бир йил давомида тўлиқ амалиёт ўтайди.
Дастурни тамомлаганлар “умумий амалиёт шифокори” квалификациясига эга бўлади ва белгиланган тартибда оилавий шифокор лавозимида ишлаши мумкин.
Тиббиётнинг бошқа бакалавриат йўналишларида ҳам битирувчи курс талабалари учун тўлиқ ўқув йили давомида амалиёт жорий этилади.
Ҳозир “Даволаш иши” йўналишида таҳсил олаётган талабаларнинг ўқув жараёни эса янги талабларга мослаштирилган ўқув режа ва дастурлар асосида давом эттирилади.
Шунингдек, 2027/2028 ўқув йилидан тиббиёт таълими бўйича давлат буюртмаси параметрларини йўналишлар кесимида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлайди.
Қабул кўрсаткичлари ҳудудлар ва тиббиёт ташкилотларининг эҳтиёжи, шунингдек, муайян мутахассисликлар бўйича кадрлар етишмовчилигидан келиб чиқиб шакллантирилади.
Кадрларга бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжни ўрганиш Аҳоли саломатлигини таҳлил қилиш илмий-тадқиқот марказига юклатилган.
Бундан ташқари, стоматология йўналишида талабаларнинг амалий машғулотларини ташкил этиш учун тиббиёт олий таълим муассасаларига стоматология поликлиникалари бириктирилади.