https://sputniknews.uz/20261124/mirziyoev-nabira-maktub-62246682.html
Мирзиёев набирасига мактуб ёзди: ёшларга қандай маслаҳатлар берди
Мирзиёев набирасига мактуб ёзди: ёшларга қандай маслаҳатлар берди
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Иорданияга парвоз давомида набираси Шавкатбекка мактуб ёзди. Президент ёшларга илм-фан, хорижий тилларни ўрганиш, сунъий интеллектдан фойдаланиш, вақтни қадрлаш ва қийинчиликларни енгиш бўйича маслаҳатлар берди.
2026-11-24T09:15+0500
2026-11-24T09:15+0500
2026-11-24T10:04+0500
ёшлар
таълим
ёшлар сиёсати
шавкат мирзиёев
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/18/62246515_0:99:1900:1168_1920x0_80_0_0_c5e1cc4e858733b62543dd996aa521d1.jpg
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Иорданияга парвоз давомида набираси Шавкатбекка мактуб ёзди. Мактуб давлат раҳбарининг расмий сайтида эълон қилинди.Президент мактубида ўз болалиги, ҳаёт йўли ва давлат раҳбари сифатидаги масъулияти ҳақида сўз юритиб, ёш авлодга қатор маслаҳатлар берди.Давлат раҳбарининг ёшларга берган асосий маслаҳатлари:Мирзиёев, шунингдек, ўзбекистонлик ёшларнинг халқаро фан олимпиадалари, шахмат бўйича жаҳон мусобақаларидаги ютуқлари, илмий кашфиётлари ва нуфузли хорижий университетларда таҳсил олаётганини мисол қилиб келтирди.Президент мактуб якунида ушбу насиҳатлар нафақат набирасига, балки Ўзбекистоннинг барча болаларига бағишланганини таъкидлади
https://sputniknews.uz/20260630/mirziyoev-yoshlar-loyihalar-tanishuv-58701363.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/18/62246515_106:0:1794:1266_1920x0_80_0_0_28f24b7737bc682c582510a353522c6f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ёшлар, таълим, ёшлар сиёсати, шавкат мирзиёев, жамият
ёшлар, таълим, ёшлар сиёсати, шавкат мирзиёев, жамият
Мирзиёев набирасига мактуб ёзди: ёшларга қандай маслаҳатлар берди
09:15 24.11.2026 (янгиланди: 10:04 24.11.2026) Ўзбекистон президенти ёшларга илм олиш, вақтни қадрлаш ва замонавий технологиялардан оқилона фойдаланишни маслаҳат берди.
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Иорданияга парвоз давомида набираси Шавкатбекка мактуб ёзди. Мактуб давлат раҳбарининг расмий сайтида
эълон қилинди.
Президент мактубида ўз болалиги, ҳаёт йўли ва давлат раҳбари сифатидаги масъулияти ҳақида сўз юритиб, ёш авлодга қатор маслаҳатлар берди.
“Етук инсон бўлиб улғайиш, аввало, ўзингизга, ирода ва сабот-матонатингизга боғлиқ”, — дея таъкидлаган Мирзиёев.
Давлат раҳбарининг ёшларга берган асосий маслаҳатлари:
барча фанларни пухта ўрганиш ва ўз қобилиятини тўлиқ намоён этишга интилиш;
замонавий гаджетлар ва сунъий интеллектдан самарали фойдаланиш, аммо уларга қарам бўлиб қолмаслик;
илм-фан янгиликларини кузатиб бориш ва уларнинг моҳиятини тушунишга ҳаракат қилиш;
хорижий тилларни ўрганишга бўлган қизиқишни йўқотмаслик;
ҳар куни янги билим, кўникма ва тажриба орттириш;
бошланган ишни якунига етказиш ва уни кейинга қолдирмаслик;
вақтни қадрлаш ва ҳар бир дақиқадан унумли фойдаланиш;
муваффақиятсизликлардан хулоса чиқариш, қийинчиликлар олдида тушкунликка тушмаслик;
қандай касб эгаси бўлишидан қатъи назар, Ватан ва халққа фойда келтиришга интилиш;
ҳалоллик, камтарлик, меҳнатсеварлик, мардлик ва олижаноблик каби инсоний фазилатларни асраб-авайлаш.
Мирзиёев, шунингдек, ўзбекистонлик ёшларнинг халқаро фан олимпиадалари, шахмат бўйича жаҳон мусобақаларидаги ютуқлари, илмий кашфиётлари ва нуфузли хорижий университетларда таҳсил олаётганини мисол қилиб келтирди.
Президент мактуб якунида ушбу насиҳатлар нафақат набирасига, балки Ўзбекистоннинг барча болаларига бағишланганини таъкидлади