https://sputniknews.uz/20260630/mirziyoev-yoshlar-loyihalar-tanishuv-58701363.html
Мирзиёев Ёшлар кунида фаол ёшлар лойиҳалари билан танишди
Мирзиёев Ёшлар кунида фаол ёшлар лойиҳалари билан танишди
Sputnik Ўзбекистон
Президент Шавкат Мирзиёев Ёшлар куни муносабати билан Олимпия шаҳарчасида фаол ёшлар билан учрашди. Унда маҳалла, экология, стартаплар, муҳандислик, инклюзия ва китобхонлик соҳаларидаги лойиҳалар тақдим этилди.
2026-06-30T13:11+0500
2026-06-30T13:11+0500
2026-06-30T13:11+0500
ёшлар
ёшлар сиёсати
рақамли технологиялар
китоб
экология
жамият
таълим
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/1e/58701181_0:0:1900:1069_1920x0_80_0_0_3de01fbd346c68f3934551c360719404.jpg
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Олимпия шаҳарчасида Ёшлар куни муносабати билан ташкил этилган махсус кўргазмада Ўзбекистоннинг фаол ёшлари билан учрашди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Давлат раҳбари маҳалла ҳаёти, экология, стартаплар, муҳандислик, инклюзив таълим ва китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар билан танишди.Фарғона туманидаги Обод маҳалласи ёшлар етакчиси Исломбек Муҳаммаджонов “Обод таълим” ўқув маркази орқали 600 нафар тенгдошини замонавий касблар ва хорижий тилларга ўқитганини сўзлаб берди. Мазкур ташаббус маҳаллада ёшлар бандлигини таъминлаш ва жиноятчиликнинг олдини олишга хизмат қилгани қайд этилди.Рангтасвир танловида “Энг оригинал ғоя” номинацияси ғолиби Одинахон Маъмуржонова ҳамда уйда таълим олаётган болалар учун “Ўқи ва юксал” лойиҳасини амалга ошираётган Чинора Ғуломованинг фаолияти юқори баҳоланди.Президент мактаби битирувчиси, Чикаго университети талабаси Асилбек Ашуров 18 ёшида “Makon AI” стартапини таъсис этиб, сунъий интеллектга асосланган SAT/AP тестларига тайёргарлик платформасини яратган.Маълум қилинишича, ушбу стартап АҚШ, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка минтақасида 100 мингдан ортиқ мижозга эга.Дунёнинг етакчи акселераторларидан бири — “Y Combinator” дастурининг биринчи ўзбек иштирокчиси Сардорбек Раҳматуллоевнинг АҚШда стартапга асос солгани эътироф этилди.Нукус давлат техника университети талабаси, Нукус ёшлар технопарки резиденти Айзада Асанованинг “Янги авлод автомобиллари” йўналишидаги лойиҳаси ҳам тақдим этилди. Давлат раҳбари бундай инновацион ишланмаларни турли тармоқларда жорий этиш зарурлигини қайд этди.Халқаро танловлар совриндори Нигина Фахриддинова ва ёш мусиқачи Амина Авазованинг ютуқлари миллий маданиятни хорижда тарғиб қилишга хизмат қилаётгани таъкидланди.“Мутолаа” лойиҳаси раҳбари Сирожиддин Олимов яратган мобиль илова қарийб 5 миллион марта юклаб олингани, унда ўқилаётган китоблар сони 18 миллиондан ошгани маълум қилинди.Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳиби, “Яшил сўз” китоби муаллифи Нилуфар Эргашева Ўзбекистоннинг адабий харитасини яратиш орқали адабий туризмни ривожлантириш таклифини билдирди. Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар томонидан илгари сурилган истиқболли лойиҳа ва ташаббусларни қўллаб-қувватлади.
https://sputniknews.uz/20260629/yosh-kelajak-bunyodkor-medal-mukofotlanish-58677669.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/1e/58701181_0:0:1688:1266_1920x0_80_0_0_a05ae10cfcccfd0910f48374c44d3baf.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ёшлар, ёшлар сиёсати, рақамли технологиялар, китоб, экология , жамият, таълим, ўзбекистон
ёшлар, ёшлар сиёсати, рақамли технологиялар, китоб, экология , жамият, таълим, ўзбекистон
Мирзиёев Ёшлар кунида фаол ёшлар лойиҳалари билан танишди
Президент Олимпия шаҳарчасида маҳалла, экология, стартаплар, муҳандислик, инклюзия ва китобхонлик соҳаларида фаол ёшлар билан учрашди
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Олимпия шаҳарчасида Ёшлар куни муносабати билан ташкил этилган махсус кўргазмада Ўзбекистоннинг фаол ёшлари билан учрашди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Давлат раҳбари маҳалла ҳаёти, экология, стартаплар, муҳандислик, инклюзив таълим ва китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар билан танишди.
Фарғона туманидаги Обод маҳалласи ёшлар етакчиси Исломбек Муҳаммаджонов “Обод таълим” ўқув маркази орқали 600 нафар тенгдошини замонавий касблар ва хорижий тилларга ўқитганини сўзлаб берди. Мазкур ташаббус маҳаллада ёшлар бандлигини таъминлаш ва жиноятчиликнинг олдини олишга хизмат қилгани қайд этилди.
Шунингдек, “Яшил ташаббуслар” жамғармаси координатори, “Green University” магистранти Гулираъно Мамированинг экологик-ижтимоий ва “яшил” инновациялар бўйича ишлари тақдим этилди.
Рангтасвир танловида “Энг оригинал ғоя” номинацияси ғолиби Одинахон Маъмуржонова ҳамда уйда таълим олаётган болалар учун “Ўқи ва юксал” лойиҳасини амалга ошираётган Чинора Ғуломованинг фаолияти юқори баҳоланди.
Президент мактаби битирувчиси, Чикаго университети талабаси Асилбек Ашуров 18 ёшида “Makon AI” стартапини таъсис этиб, сунъий интеллектга асосланган SAT/AP тестларига тайёргарлик платформасини яратган.
Маълум қилинишича, ушбу стартап АҚШ, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка минтақасида 100 мингдан ортиқ мижозга эга.
Дунёнинг етакчи акселераторларидан бири — “Y Combinator” дастурининг биринчи ўзбек иштирокчиси Сардорбек Раҳматуллоевнинг АҚШда стартапга асос солгани эътироф этилди.
Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети талабаси Билолиддин Исмоилов дронлар пойгаси ва маҳаллий антидрон тизимлари бўйича ишлари ҳақида маълумот берди.
Нукус давлат техника университети талабаси, Нукус ёшлар технопарки резиденти Айзада Асанованинг “Янги авлод автомобиллари” йўналишидаги лойиҳаси ҳам тақдим этилди. Давлат раҳбари бундай инновацион ишланмаларни турли тармоқларда жорий этиш зарурлигини қайд этди.
Халқаро танловлар совриндори Нигина Фахриддинова ва ёш мусиқачи Амина Авазованинг ютуқлари миллий маданиятни хорижда тарғиб қилишга хизмат қилаётгани таъкидланди.
“Мутолаа” лойиҳаси раҳбари Сирожиддин Олимов яратган мобиль илова қарийб 5 миллион марта юклаб олингани, унда ўқилаётган китоблар сони 18 миллиондан ошгани маълум қилинди.
Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳиби, “Яшил сўз” китоби муаллифи Нилуфар Эргашева Ўзбекистоннинг адабий харитасини яратиш орқали адабий туризмни ривожлантириш таклифини билдирди.
У, шунингдек, “Бурҳониддин Марғиноний” илмий-маърифий ва туризм мажмуасида йирик адабий-бадиий кечалар ўтказиш ташаббусини илгари сурди.
Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар томонидан илгари сурилган истиқболли лойиҳа ва ташаббусларни қўллаб-қувватлади.