Президент 20 нафар ёш авлод вакилини “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотлади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2026
Oбуна бўлиш
Мукофотланганлар орасида турли ҳудудлардан талабалар, шифокор, ўқитувчи, тадбиркор, стартап асосчиси, спортчи, учувчи ва ёшлар етакчиси бор.
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Ёшлар куни муносабати билан фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларини “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Фармонга кўра, мамлакатда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш, турли соҳаларда эришган ютуқлари, билим ва салоҳияти, ташаббускорлиги, Ватанга меҳри ва садоқати билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган 20 нафар ёш авлод вакили “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланди.
Мукофотланганлар:
Азатова Шаҳзода Алишер қизи — Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Нукус филиали 4-босқич талабаси, Қорақалпоғистон;
Одилжонова Камола Абдувосит қизи — Андижон давлат педагогика институтининг 1-босқич докторанти, Андижон вилояти;
Бафоев Жаҳонгир Шуҳрат ўғли — Бухоро шаҳридаги “Bukhara books” хусусий китоб дўконлари тармоғи таъсисчиси, Бухоро вилояти;
Жалолова Моҳира Сирожиддин қизи — Жиззах вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг нейрохирургия бўлими нейрожарроҳи;
Зиёдова Асал Исомиддин қизи — Қарши шаҳридаги “Bolalar akademiyasi” нодавлат таълим муассасаси раҳбари, Қашқадарё вилояти;
Истамтошев Сулаймон Довудович — Навоий ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқитувчиси, Навоий вилояти;
Солоҳиддинов Қобилжон Комил ўғли — Янги Наманган туманидаги “Qobil Jiga servis” автосервиси раҳбари, Наманган вилояти;
Нурмаматова Покиза Акмалжон қизи — Пастдарғом туманидаги “Kaja Games” миллий ўйинлар стартап лойиҳаси асосчиси, Самарқанд вилояти;
Раҳимбердиев Темур Аббос ўғли — Янгиер шаҳридаги “Сесоsino newenergy technology” хусусий корхонаси муҳандис-технологи, Сирдарё вилояти;
Абдухолиқов Акмал Қаҳрамонович — Ангор туманидаги “Ака-ука олтин ерлари” сабзавотчилик фермер хўжалиги бошлиғи, Сурхондарё вилояти;
Юнусова Озода Улуғбек қизи — “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ Мис бойитиш фабрикаси янчиш ва флотациялаш цехи флотатори, Тошкент вилояти;
Одилов Ҳамиджон Валижон ўғли — Фарғона шаҳридаги “TruDispatch” хусусий логистика корхонаси раҳбари, Фарғона вилояти;
Раҳимова Севинч Ҳамроевна — каратэ бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, Хоразм вилояти;
Мирфайзуллаева Азизаой Маҳмуджон қизи — Сергели туманидаги “Фароғатли” маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси, Тошкент шаҳри;
Аслонова Лайло Олимовна — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти раиси;
Мамасаидов Муҳаммадсаид Муҳаммадқосим ўғли — “Tahrirchi” сунъий интеллект платформаси асосчиси;
Мўйдинова Зилола Воҳид қизи — Божхона институтининг божхона тўловлари ва статистикаси кафедраси ўқитувчиси;
Мустаева Сабина Руслановна — “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хонандаси;
Сафолов Фирузжон Расулжонович — “Uzbekistan Airways” АЖ Парвоз хизмати департаменти “А-321” ҳаво кемаси учувчиси;
Хужамбердиева Лобархон Ҳайдар қизи — Ўзбекистон Жамоат хавфсизлиги университетининг 2-босқич курсанти.
Президент ознакомился с презентацией проекта стратегии Молодежь Нового Узбекистана – 2030 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2026
Ёш оилаларга ипотека ва B2, C1 учун имтиёзлар: Мирзиёев ёшлар стратегияси билан танишди
Янгиликлар лентаси
0