Қозоғистонда коррупция можароси фонида юқори амалдорларнинг ишдан олиниши давом этмоқда

© AqordaТокаев освободил от должностей министра промышленности и замминистра внутренних дел Казахстана
Токаев освободил от должностей министра промышленности и замминистра внутренних дел Казахстана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2026
Oбуна бўлиш
Қозоғистонда саноат ва қурилиш вазири ҳамда ички ишлар вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бу қарорларнинг сабаблари очиқланмаган.
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев саноат ва қурилиш вазири Ерсайин Нагаспаев ҳамда ички ишлар вазири ўринбосари Игорь Лепехани лавозимидан озод этди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, Айбек Сидиқов президент ишлари бошқарувчисининг ўринбосари этиб тайинланди.
Бундан аввал, 20 ноябрь куни, Қозоғистон президенти администрациясининг транспорт-логистика соҳасини ривожлантириш бўлими бошлиғи Азамат Кескинбаев ҳам лавозимидан озод этилган эди.
Мазкур кадрлар ўзгариши мамлакатнинг йирик миллий компаниялари билан боғлиқ коррупция можароси фонида амалга оширилмоқда. Айни пайтда сўнгги ишдан бўшатишларнинг сабаблари расман очиқланмаган.
Эътиборлиси, Нагаспаев 2025 йил февраль ойида вазир этиб тайинлангунига қадар “Қозоғистон темир йўллари” миллий компаниясида раҳбарлик лавозимларида ишлаган.
Коррупция можароси ва кадрлар ўзгариши
11 ноябрь куни Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг Коррупцияга қарши кураш хизмати “Самруқ-Қазина” миллий фаровонлик жамғармаси бошқаруви раиси Нурлан Жақупов ва “Қозоғистон темир йўллари” миллий компанияси раҳбари Елжас Отинишевни коррупция жиноятини содир этганликда гумон қилиб қўлга олган эди.
13 ноябрь куни Тоқаев Хавфсизлик кенгашининг тезкор йиғилишини ўтказиб, мазкур ҳолат давлат компанияларида коррупция кўлами кенглигидан далолат беришини таъкидлади.
16 ноябрь куни Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Ермек Сағимбаев лавозимидан озод этилди. Президент матбуот котиби Айбек Смадияровнинг маълум қилишича, давлат раҳбари ушбу қарорни қабул қилишда коррупция можароси билан боғлиқ ҳолатларни ҳам инобатга олган.
Шу муносабат билан ички ишлар вазири Ержан Саденовга ҳам интизомий жазо чораси қўлланилган эди.
22 ноябрь куни Тоқаев Миллий хавфсизлик қўмитасининг янги раиси Марат Ирменовни қабул қилди. Давлат раҳбари қўмита фаолиятини ислоҳ қилиш ва самарадорлигини ошириш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақидаги ҳисоботни тинглади.
Эслатиб ўтамиз, Тоқаев ҳукумат ва назорат органларига коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни кескин камайтириш ҳамда давлат иштирокидаги компаниялар фаолиятини яхшилаш бўйича 24 ноябрга қадар аниқ таклифлар киритишни топширган эди.
Токаев освободил от должности председателя Комитета нацбезопасности РК Ермека Сагимбаева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2026
Қозоғистон МХҚ раҳбари ишдан олинди, ИИВ вазири жазоланди — сабаблардан бири коррупция
Янгиликлар лентаси
0