https://sputniknews.uz/20261116/toqaev-rahbar-ishdan-olish-62038611.html
Қозоғистон МХҚ раҳбари ишдан олинди, ИИВ вазири жазоланди — сабаблардан бири коррупция
Қозоғистон МХҚ раҳбари ишдан олинди, ИИВ вазири жазоланди — сабаблардан бири коррупция
Sputnik Ўзбекистон
Тоқаев Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарини алмаштирди. Бундан уч кун аввал у давлат компанияларидаги коррупцияни танқид қилган эди.
2026-11-16T11:59+0500
2026-11-16T11:59+0500
2026-11-16T17:15+0500
коррупция
қасим-жомарт тоқаев
қозоғистон
янги тайинлов
ишдан кетди
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/10/62037724_27:0:1280:705_1920x0_80_0_0_ff25dfc831ac073168e7ad3009dda0b8.jpg
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Ермек Сағимбаевни лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар берди.Президент фармони билан қўмитага Марат Ирменов янги раҳбар этиб тайинланди.Қозоғистон президенти матбуот котиби Айбек Смадияровнинг маълум қилишича, Тоқаев Ермек Сагимбаевни лавозимидан озод этишда "Самрук-Қазина" жамғармаси ва "Қозоғистон темир йўллари" компанияси раҳбарлари билан боғлиқ коррупция ишини ҳам ҳисобга олган.Унинг таъкидлашича, Сагимбаевнинг лавозимидан озод этилиши бошқа ишга ўтиши ва махсус хизмат раҳбариятини янгилаш зарурати билан ҳам боғлиқ. Тоқаев коррупция иши бўйича терговдан бошиданоқ хабардор бўлган.Эътиборлиси, 13 ноябрь куни Тоқаев Сағимбаевни қабул қилиб, унинг йил бошидан буён амалга оширилган ишлар ҳақидаги ҳисоботини тинглаган эди. Учрашувда коррупцияга қарши кураш масалалари ҳам муҳокама қилинган. Президент қўмита раҳбарига бир қатор топшириқлар берган.Қозоғистондаги коррупция можаросиЎша куни Тоқаев Хавфсизлик кенгашининг тезкор йиғилишида "Самрук-Қазина" жамғармаси ва "Қозоғистон темир йўллари" компанияси раҳбарларининг ҳибсга олинишига ҳам муносабат билдирган эди.11 ноябрда Миллий хавфсизлик қўмитасининг коррупцияга қарши курашиш хизмати "Самрук-Қазина" раҳбари Нурлан Жакупов ва "Қозоғистон темир йўллари" раҳбари Елжас Отиншиевни, шунингдек, бошқа шахсларни коррупция жиноятида гумон қилиб қўлга олган эди.12 ноябрда эса Остонадаги турар жой мажмуаларидан бири ёнида долларга ўхшаш купюралар билан тўлган жомадонлар акс этган видеолар тарқалди. Қозоғистон ОАВ ушбу воқеани юқори лавозимли раҳбарларнинг қўлга олиниши билан боғлади. "Самрук-Қазина" Қозоғистоннинг энергетика, нефть-газ, транспорт ва бошқа стратегик тармоқларидаги йирик давлат активларини бошқаради.Сағимбаев 2022 йил январидан буён Миллий хавфсизлик қўмитасига раҳбарлик қилиб келаётган эди.Шунингдек, Қозоғистон президенти администрацияси ва Хавфсизлик кенгаши аппаратида ҳам қатор кадрлар ўзгариши амалга оширилди. Жумладан, давлат назорати бўлимига янги раҳбар тайинланди, Хавфсизлик кенгаши аппаратида эса ахборот хавфсизлиги бўлими раҳбари лавозимига тайинлов бўлди.
https://sputniknews.uz/20261112/kazakhstan-korruptsiya-jinoyat-61962970.html
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/10/62037724_180:0:1120:705_1920x0_80_0_0_05b15a9d5f35605e7f58d1c3638d508d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
коррупция, қасим-жомарт тоқаев, қозоғистон, янги тайинлов, ишдан кетди
коррупция, қасим-жомарт тоқаев, қозоғистон, янги тайинлов, ишдан кетди
Қозоғистон МХҚ раҳбари ишдан олинди, ИИВ вазири жазоланди — сабаблардан бири коррупция
11:59 16.11.2026 (янгиланди: 17:15 16.11.2026) Қозоғистон президенти Сагимбаев истеъфосида коррупция бўйича қўлга олишларни ҳам ҳисобга олган, деди матбуот котиби.
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Ермек Сағимбаевни лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати
хабар берди.
Президент фармони билан қўмитага Марат Ирменов янги раҳбар этиб тайинланди.
Қозоғистон президенти матбуот котиби Айбек Смадияровнинг
маълум қилишича, Тоқаев Ермек Сагимбаевни лавозимидан озод этишда "Самрук-Қазина" жамғармаси ва "Қозоғистон темир йўллари" компанияси раҳбарлари билан боғлиқ коррупция ишини ҳам ҳисобга олган.
"Президент фикрича, куч тузилмалари фаолиятида камчиликларга йўл қўйилган. Шу муносабат билан ички ишлар вазири Ержан Саденовга ҳам интизомий жазо берилди", — деди Смадияров.
Унинг таъкидлашича, Сагимбаевнинг лавозимидан озод этилиши бошқа ишга ўтиши ва махсус хизмат раҳбариятини янгилаш зарурати билан ҳам боғлиқ. Тоқаев коррупция иши бўйича терговдан бошиданоқ хабардор бўлган.
Эътиборлиси, 13 ноябрь куни Тоқаев Сағимбаевни қабул қилиб, унинг йил бошидан буён амалга оширилган ишлар ҳақидаги ҳисоботини
тинглаган эди. Учрашувда коррупцияга қарши кураш масалалари ҳам муҳокама қилинган. Президент қўмита раҳбарига бир қатор топшириқлар берган.
Қозоғистондаги коррупция можароси
Ўша куни Тоқаев Хавфсизлик кенгашининг тезкор йиғилишида "Самрук-Қазина" жамғармаси ва "Қозоғистон темир йўллари" компанияси раҳбарларининг ҳибсга олинишига ҳам муносабат билдирган эди.
"Бу давлат компанияларида кенг кўламли коррупция мавжудлигидан далолат берувчи ниҳоятда жиддий сигналдир", — деган Тоқаев.
11 ноябрда Миллий хавфсизлик қўмитасининг коррупцияга қарши курашиш хизмати "Самрук-Қазина" раҳбари Нурлан Жакупов ва "Қозоғистон темир йўллари" раҳбари Елжас Отиншиевни, шунингдек, бошқа шахсларни коррупция жиноятида гумон қилиб қўлга олган эди.
12 ноябрда эса Остонадаги турар жой мажмуаларидан бири ёнида долларга ўхшаш купюралар билан тўлган жомадонлар акс этган видеолар тарқалди. Қозоғистон ОАВ ушбу воқеани юқори лавозимли раҳбарларнинг қўлга олиниши билан боғлади.
"Самрук-Қазина" Қозоғистоннинг энергетика, нефть-газ, транспорт ва бошқа стратегик тармоқларидаги йирик давлат активларини бошқаради.
Сағимбаев 2022 йил январидан буён Миллий хавфсизлик қўмитасига раҳбарлик қилиб келаётган эди.
Шунингдек, Қозоғистон президенти администрацияси ва Хавфсизлик кенгаши аппаратида ҳам қатор кадрлар ўзгариши амалга оширилди. Жумладан, давлат назорати бўлимига янги раҳбар тайинланди, Хавфсизлик кенгаши аппаратида эса ахборот хавфсизлиги бўлими раҳбари лавозимига тайинлов бўлди.