https://sputniknews.uz/20261124/great-britain-ukraine-portlovchi-modda-62257105.html
Буюк Британия Украинага юзлаб тонна қалбаки портловчи модда етказиб берган — FT
Буюк Британия Украинага юзлаб тонна қалбаки портловчи модда етказиб берган — FT
Sputnik Ўзбекистон
Financial Times журналистик текширувига кўра, Буюк Британия Украина учун АҚШдан тонналаб қалбаки портловчи модда сотиб олган. Ўнлаб миллион фунт стерлинглик битимлар қурол-яроғ хариди тизимидаги камчиликларни кўрсатган.
2026-11-24T11:56+0500
2026-11-24T11:56+0500
2026-11-24T12:11+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунё янгиликлари
дунёда
буюк британия
украина
қурол-яроғ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/18/62256937_0:198:2935:1849_1920x0_80_0_0_f341121bb2e0cac138f73446e8999888.jpg
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Буюк Британия Украина учун АҚШда ишлаб чиқарилган юзлаб тонна қалбаки C4 портловчи моддасини сотиб олган. Бу ҳақда РИА Новости "Financial Times" нашрининг журналистик суриштирувига таяниб хабар берди.Нашрнинг маълум қилишича, америкалик қурол савдогари, собиқ полициячи Райан Моррисга тегишли "Tripwire South LLC" компанияси Британия Мудофаа вазирлиги билан юзлаб тонна портловчи модда етказиб бериш бўйича шартномалар тузган.Қарийб уч йил давомида амалга оширилган харидлар қиймати ўнлаб миллион фунт стерлингни ташкил этган.Нашрнинг таъкидлашича, мазкур ҳолат Буюк Британияда Украина учун қурол-яроғ харид қилишнинг тезлаштирилган тартибидаги жиддий камчиликларни кўрсатмоқда. Хусусан, етказиб берувчиларни текшириш, маҳсулот сифатини назорат қилиш ва хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ саволлар юзага келган.Россия Ғарб мамлакатларининг Украинага қурол-яроғ етказиб бериши можарони тинч йўл билан ҳал этишга тўсқинлик қилишини бир неча бор таъкидлаган.
https://sputniknews.uz/20260823/ukraine-urush-tugatish-59897966.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/18/62256937_103:0:2834:2048_1920x0_80_0_0_0ee2c9fce839ded4f15e79d297b9f311.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, дунёда, буюк британия, украина, қурол-яроғ
дунё янгиликлари, дунёда, буюк британия, украина, қурол-яроғ
Буюк Британия Украинага юзлаб тонна қалбаки портловчи модда етказиб берган — FT
11:56 24.11.2026 (янгиланди: 12:11 24.11.2026) Нашр суриштирувига кўра, Британия Мудофаа вазирлиги Украина учун ўнлаб миллион фунт стерлингга сифатсиз портловчи моддалар харид қилган.
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Буюк Британия Украина учун АҚШда ишлаб чиқарилган юзлаб тонна қалбаки C4 портловчи моддасини сотиб олган. Бу ҳақда РИА Новости "Financial Times" нашрининг журналистик суриштирувига таяниб
хабар берди.
Нашрнинг маълум қилишича, америкалик қурол савдогари, собиқ полициячи Райан Моррисга тегишли "Tripwire South LLC" компанияси Британия Мудофаа вазирлиги билан юзлаб тонна портловчи модда етказиб бериш бўйича шартномалар тузган.
Компания маҳсулотни анъанавий C4 моддасидан кучлироқ бўлган янги турдаги портловчи модда сифатида тақдим этган.
Қарийб уч йил давомида амалга оширилган харидлар қиймати ўнлаб миллион фунт стерлингни ташкил этган.
Нашрнинг таъкидлашича, мазкур ҳолат Буюк Британияда Украина учун қурол-яроғ харид қилишнинг тезлаштирилган тартибидаги жиддий камчиликларни кўрсатмоқда. Хусусан, етказиб берувчиларни текшириш, маҳсулот сифатини назорат қилиш ва хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ саволлар юзага келган.
Моррис ва унинг компанияси маҳсулот ҳақида чалғитувчи маълумотлар тақдим этганлик тўғрисидаги айбловларни рад этган ҳамда нашрни судга бериш билан таҳдид қилган.
Россия Ғарб мамлакатларининг Украинага қурол-яроғ етказиб бериши можарони тинч йўл билан ҳал этишга тўсқинлик қилишини бир неча бор таъкидлаган.