Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украинанинг собиқ мудофаа вазири: бундай коррупция билан урушни самарали тугатиб бўлмайди

© AP Photo / Evgeniy MaloletkaУкраинский флаг и монумент "Родина-Мать" в Киеве, Украина.
Украинский флаг и монумент Родина-Мать в Киеве, Украина. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2026
Oбуна бўлиш
Михаил Федоров ҳозирги бошқарув тизими ва коррупция Украинага урушни самарали тугатиш имконини бермаслигини айтди.
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Украинадаги ҳозирги бошқарув тизими ва коррупция даражаси урушни самарали тугатиш ҳамда мамлакатни тиклаш учун пойдевор яратиш имконини бермайди. Бу ҳақда мамлакатнинг собиқ мудофаа вазири Михаил Федоров 24 Каналга берган интервьюсида маълум қилди.
“Ҳар қандай ташкилотни тузиш, турли фаолият билан шуғулланиш мумкин. Аммо бугунги бошқарув тизими, қарор қабул қилиш сифати ва коррупция даражаси билан урушни самарали тугатиш ҳамда мамлакатни тиклаш учун пойдевор яратиб бўлмайди”, — деди у.
Федоров Украинада “тизимли бошқарув инқирози” юзага келганини ҳам таъкидлади.
“Эски тизим кўпинча ўз қоидалари асосида яшайди. У ўзини ҳимоя қилади, ўзгаришлардан қўрқади, қарорларни секин қабул қилади, ташаббусни жазолаши ва ҳамма кўникиб қолгани учун самарасиз тузилмаларни йиллаб сақлаб туриши мумкин”, — дея унинг сўзларини РИА Новости келтирди.
Собиқ вазирнинг фикрича, Олий рада фаолияти мудофаа саноати, фармацевтика, қимор бизнеси ёки солиқ соҳасидаги айрим шахсий манфаатларга эмас, парламент кўпчилигининг дастури, қадриятлари ва тамойилларига асосланиши керак.
Федоров давлат институтларини “қайта юклаш” ва замонавий урушнинг хавфларини ҳамда уни тугатиш йўлларини тушунадиган кадрларни жалб қилиш зарурлигини билдирди. Унинг фикрича, янги раҳбарлар коррупцияга мутлақо муросасиз бўлиши ва мустақил институтларни қўллаб-қувватлаши лозим.
У бунинг ягона йўли демократик циклни тиклаш эканини айтди. Шу билан бирга, Федоров зудлик билан сайлов ўтказишга эмас, балки хавфсиз, шаффоф ва қонунчилик ҳамда халқаро ҳуқуқ талабларига мос сайловлар учун зарур механизмларни олдиндан тайёрлашга чақирди.
РИА Новости қайд этишича, Федоровнинг чиқиши Киевдаги навбатдаги коррупция иши фонида янгради.
НАБУ ва Ихтисослаштирилган коррупцияга қарши прокуратура амалдаги ва собиқ депутатлар, президент офиси мансабдорлари иштирок этгани гумон қилинаётган жиноий ташкилот фаолияти фош этилганини маълум қилган.
Зеленский офиси Федоровнинг сайловлар ҳақидаги таклифини рад этди. Президент офиси маслаҳатчиси Михаил Подоляк уруш шароитида сайлов хавфсизлигини кафолатлаб бўлмаслиги ва амалдаги қонуний тақиқ сақланиб қолаётганини билдирди.
Михаил Федоров 2026 йил 14 январдан 14 июлгача Украина мудофаа вазири лавозимида ишлаган.
Президент Украины Владимир Зеленский на саммите ЕС-Украина в Брюсселе, Бельгия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.08.2026
Зеленский атрофидаги можаро: Европада Украинага тўловларни тўхтатиш талаб қилинди
Янгиликлар лентаси
0