Зеленский атрофидаги можаро: Европада Украинага тўловларни тўхтатиш талаб қилинди

© AP Photo / Pool / Stephanie LecocqПрезидент Украины Владимир Зеленский на саммите ЕС-Украина в Брюсселе, Бельгия
Президент Украины Владимир Зеленский на саммите ЕС-Украина в Брюсселе, Бельгия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.08.2026
Oбуна бўлиш
Австриядаги энг йирик фракция Зеленский атрофидаги коррупция можароси ортидан Украинага молиявий ёрдамни тўхтатишни талаб қилди. Аввалроқ бундай чақириқлар Германия ва Польшада ҳам янграганди.
ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Австрия Озодлик партияси (FPO) Украинага барча тўловларни зудлик билан тўхтатиш ва илгари ажратилган ёрдам маблағлари қаерга сарфланганини тўлиқ текширишни талаб қилди. Бу ҳақда партия матбуот хизмати хабар берди.
FPO — Австрия парламентидаги энг йирик фракция. Партия 2024 йилги парламент сайловида 28,8 фоиз овоз билан ғалаба қозонган ва Миллий кенгашдаги 183 та ўриндан 57 тасини эгаллаган. Айрим сўнгги сўровларда партияни қўллаб-қувватлаш даражаси 37–38 фоизга етмоқда.
Баёнот Украина коррупцияга қарши идораларининг Киевда ўтказган кенг кўламли амалиёти ортидан эълон қилинди.
Тергов маълумотига кўра, амалдаги ва собиқ депутатлар бошчилигидаги гуруҳ қарийб 3,4 млн доллар маблағни сохта компаниялар ҳисоблари орқали қонунийлаштирган.
Украина ОАВ Зеленский офиси раҳбари ўринбосари Ирина Мудрая билан боғлиқ жойларда ҳам тинтув ўтказилганини хабар қилди. Мудрая 19 август куни лавозимидан озод этилди.
FPO бош котиби Михаэл Шнедлиц Австрия ҳукуматини Украинага маблағларни етарли назоратсиз ўтказишда айблади. Унинг фикрича, ҳарбий можаро “Европа солиқ тўловчилари ҳисобига тарихдаги энг йирик маблағ ўзлаштириш амалиёти учун ниқоб” бўлиб хизмат қилмоқда.
“Австриядан бу коррупциялашган тизимга бошқа бир цент ҳам йўналтирилмаслиги учун барча воситалар билан курашамиз”, — деди Шнедлиц.
Шунга ўхшаш талаб 11 август куни Германияда ҳам янгради. Бундестагдаги энг йирик мухолифат куч — “Германия учун муқобил” партияси Украина учун “чексиз молиявий чек” сиёсатига барҳам беришга чақирди. AfD 2025 йилги парламент сайловида 20,8 фоиз овоз олган ва Бундестагда иккинчи йирик сиёсий кучга айланган.
Июль ўрталарида Польшанинг асосий мухолифат партияси — “Ҳуқуқ ва адолат”дан бош вазирликка номзод Пшемислав Чарнек ҳам Киев муайян шартларни бажармагунча Украина қуролланиши ва тикланишини Европа Иттифоқи ҳисобидан молиялаштиришни тўхтатишга чақирди.
“Ҳуқуқ ва адолат” Польша Сеймидаги энг йирик мухолифат фракцияси ҳисобланади.
Бундан ташқари, Венгрия, Словакия ва Чехия Украина учун 2026–2027 йилларга мўлжалланган 90 млрд евролик ЕИ кредити бўйича молиявий мажбуриятларни ўз зиммасига олмади.
Шундай қилиб, Украинага молиявий ёрдамни тўхтатиш ёки чеклаш талаби энди айрим сиёсатчиларнинг якка баёноти эмас: уни Австрия ва Германиядаги энг йирик мухолифат кучлари илгари сурмоқда, учта ЕИ давлати эса янги кредит мажбуриятларида иштирок этмаяпти.
Тимур Миндич. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.05.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
“Уруш тугаса, молиялаштириш тўхтайди”: Зеленский атрофи можародан пул ишлашда айбланди
Янгиликлар лентаси
0