https://sputniknews.uz/20261124/germany-ukraine-yordam-qarshilik-62261262.html
Германия аҳолисининг аксарияти Украинага ҳарбий ёрдам беришга қарши — сўров
Германия аҳолисининг аксарияти Украинага ҳарбий ёрдам беришга қарши — сўров
Sputnik Ўзбекистон
Германияда Украинага ҳарбий ёрдам бериш тарафдорлари улуши бир йилда 59 фоиздан 46 фоизгача камайди. Немисларнинг қарийб ярми Мерцнинг Путин билан музокара бошлашини истамоқда. Берлин эса Киевга ёрдам беришда давом этмоқчи.
2026-11-24T14:58+0500
2026-11-24T14:58+0500
2026-11-24T15:11+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунё янгиликлари
дунёда
фридрих мерц
ёрдам
сўров
украина
германия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/06/28853925_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_e6a994c73bad8d238ec29cd97a6549bf.jpg
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Германия аҳолиси орасида Украинага ҳарбий ёрдам бериш тарафдорлари сони камаймоқда. Бу Кёрбер жамғармаси буюртмаси асосида Forsa социологик тадқиқот институти ўтказган сўров натижаларида ўз аксини топган.Сўров натижаларига кўра, Германия фуқароларининг 53 фоизи Украинага ҳарбий ёрдам беришни давом эттиришга қарши. Ёрдам тарафдорлари улуши эса бир йил ичида 59 фоиздан 46 фоизгача камайган.Сўров сентябрь ойида Германиянинг 18 ёшдан ошган 1 501 нафар фуқароси ўртасида ўтказилган.21 ноябрь куни YouGov тадқиқот маркази ўтказган бошқа сўров натижалари ҳам эълон қилинган эди.Унга кўра:Шу билан бирга, сўровда қатнашганларнинг 49 фоизи Германия канцлери Фридрих Мерц имкон қадар тезроқ Россия президенти Владимир Путин билан тўғридан-тўғри музокараларни бошлаши керак, деб ҳисоблайди.Германия мудофаа вазири Борис Писториус эса 23 ноябрь кунги интервьюсида жамоатчилик орасида Украинага ёрдамни қисқартириш тарафдорлари кўпайиб бораётганига қарамай, Берлин Киевни қўллаб-қувватлашда давом этишини маълум қилди.Вазир бу позицияни Германия ва НАТО хавфсизлиги билан изоҳлади.Унинг сўзларига кўра, яқин ҳафталарда Абу-Дабида Украина, Россия, Европа ва АҚШ вакиллари иштирокида маслаҳатчилар даражасидаги тинчлик музокаралари қайта бошланиши мумкин.
https://sputniknews.uz/20261123/czechia-bosh-vazir-ukraine-byudjet-62222104.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/06/28853925_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_c6326c499a980d83d778048ec2e8ef03.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, дунёда, фридрих мерц, ёрдам, сўров, украина, германия
дунё янгиликлари, дунёда, фридрих мерц, ёрдам, сўров, украина, германия
Германия аҳолисининг аксарияти Украинага ҳарбий ёрдам беришга қарши — сўров
14:58 24.11.2026 (янгиланди: 15:11 24.11.2026) Германия аҳолисининг аксарияти Украинага ҳарбий ёрдам беришга қарши, қарийб ярми Путин билан мулоқот тарафдори. Мерц Россия билан музокаралар бошланиши мумкинлигини айтди.
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Германия аҳолиси орасида Украинага ҳарбий ёрдам бериш тарафдорлари сони камаймоқда. Бу Кёрбер жамғармаси буюртмаси асосида Forsa социологик тадқиқот институти ўтказган
сўров натижаларида ўз аксини топган.
Сўров натижаларига кўра, Германия фуқароларининг 53 фоизи Украинага ҳарбий ёрдам беришни давом эттиришга қарши. Ёрдам тарафдорлари улуши эса бир йил ичида 59 фоиздан 46 фоизгача камайган.
Шунингдек, респондентларнинг 61 фоизи Германия ва Европа Россия ҳамда Украина ўртасида тинчлик ўрнатиш бўйича музокаралар учун етарлича ҳаракат қилмаяпти, деб ҳисоблайди.
Сўров сентябрь ойида Германиянинг 18 ёшдан ошган 1 501 нафар фуқароси ўртасида ўтказилган.
21 ноябрь куни YouGov тадқиқот маркази ўтказган бошқа
сўров натижалари ҳам эълон қилинган эди.
25 фоиз респондент Украинага ёрдамни бутунлай тўхтатиш, 24 фоизи эса ёрдамни қисқартириш;
30 фоизи ёрдамни ҳозирги даражада сақлаб қолиш;
9 фоизи ёрдамни кўпайтириш тарафдори.
Шу билан бирга, сўровда қатнашганларнинг 49 фоизи Германия канцлери Фридрих Мерц имкон қадар тезроқ Россия президенти Владимир Путин билан тўғридан-тўғри музокараларни бошлаши керак, деб ҳисоблайди.
Германия мудофаа вазири Борис Писториус эса 23 ноябрь кунги интервьюсида жамоатчилик орасида Украинага ёрдамни қисқартириш тарафдорлари кўпайиб бораётганига қарамай, Берлин Киевни қўллаб-қувватлашда давом этишини маълум қилди.
Вазир бу позицияни Германия ва НАТО хавфсизлиги билан изоҳлади.
Эслатиб ўтамиз, 23 ноябрь куни Мерц НАТО бош котиби Марк Рютте билан Берлинда ўтказган қўшма матбуот анжуманида Европа Россия билан музокаралар олиб боришга тайёр эканини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, яқин ҳафталарда Абу-Дабида Украина, Россия, Европа ва АҚШ вакиллари иштирокида маслаҳатчилар даражасидаги тинчлик музокаралари қайта бошланиши мумкин.