Чехия бош вазири: нега Украинага Евроиттифоқ бюджетидан пул беришимиз керак?

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Медиабанкка ўтишСаммит ЕС в Брюсселе
Саммит ЕС в Брюсселе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2026
Oбуна бўлиш
ЕИнинг бир қатор давлатлари Украинага бюджетдан маблағ ажратишга қарши чиқмоқда. Чехия бош вазири ҳам янги лойиҳани танқид қилди.
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Чехия бош вазири Андрей Бабиш Европа Иттифоқининг 2028–2034 йилларга мўлжалланган бюджет лойиҳасини Прага учун мутлақо номақбул деб атади. У, хусусан, Украинага ЕИ бюджетидан маблағ ажратилишига қарши чиқди, деб хабар бермоқда Чехиянинг ČTK ахборот агентлиги.
Бабишнинг айтишича, у шанба куни Европа кенгаши раиси Антониу Кошта билан ёзишган. Кошта унга Европа Иттифоқига раислик қилаётган Ирландиянинг бюджетни яна 32 млрд еврога қисқартириш ҳақидаги таклифи тўғрисида маълум қилган.
Чехия бош вазири мамлакат ЕИ бюджетига тобора кўпроқ маблағ киритаётгани, аммо янги таклифга кўра, Прагага ажратиладиган маблағ яна тахминан 336 млн долларга камайиши мумкинлигини таъкидлади.
"Нега биз Украинага Европа бюджетидан пул беришимиз керак? Нима учун? Украина маблағни Европа бюджетидан ташқарида олиши лозим", — деди Бабиш.
У Европа парламенти, Еврокомиссия ва бошқа Европа тузилмалари фаолияти учун 2028–2034 йилларда сарфланиши режалаштирилган харажатларни ҳам танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, бу харажатлар 100 млрд еврони ташкил этади.
Бабиш Европа Иттифоқи бюджетидан Украинага яна 100 млрд евро ажратиш режасини ҳам маъқулламаслигини билдирди. Унинг таъкидлашича, бюджет бўйича музокаралар кескин кечади, чунки томонларнинг позициялари жиддий фарқ қилади.
Аввалроқ Чехия, Словакия, Венгрия ва Болгария ҳам Украинага янги молиявий ёрдам ажратиш бўйича қўшимча мажбуриятларни олишга қарши чиққан эди.
Словакия бош вазири Роберт Фицо Киев режими қарзлар бўйича бир цент ҳам қайтара олмаслигини таъкидлади.
Шунингдек, Ирландия ва Словения ҳам Германия канцлери Фридрих Мерцнинг Украинага молиявий ёрдам ажратишни ЕИнинг 2028–2034 йилларга мўлжалланган бюджетини тасдиқлаш билан боғлаш таклифига эътироз билдирган.
Мерц Европа Иттифоқининг барча 27 аъзоси Украинани молиялаштиришда иштирок этиши кераклигини таъкидламоқда.
18 ноябрь куни Еврокомиссия Украинага 2027 йилда қўшимча 45 миллиард еврогача кредит ажратиш бўйича таклифларни тақдим этди. Бу маблағ 2026–2027 йиллар учун аввал келишилган 90 млрд евролик кредитга қўшимча равишда ажратилиши кўзда тутилган.
Янги кредитни Европа Иттифоқининг умумий қарз мажбуриятлари орқали молиялаштириш режалаштирилмоқда.
Премьер-министр Чехии Андрей Бабиш  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Бабиш: Европа 377 млрд еврони урушга эмас, Украинани тиклашга сарфлаганида яхшироқ бўларди
Янгиликлар лентаси
0