https://sputniknews.uz/20261004/europe-ukraine-sarf-60949206.html
Бабиш: Европа 377 млрд еврони урушга эмас, Украинани тиклашга сарфлаганида яхшироқ бўларди
Бабиш: Европа 377 млрд еврони урушга эмас, Украинани тиклашга сарфлаганида яхшироқ бўларди
Sputnik Ўзбекистон
Чехия бош вазири Андрей Бабиш Европа Украина учун маъқуллаган 377 млрд еврони можарога эмас, мамлакатни қайта тиклашга сарфлашни таклиф қилди. Айни пайтда Киев ҳарбий эҳтиёжлар учун яна маблағ изламоқда.
2026-10-04T12:56+0500
2026-10-04T12:56+0500
2026-10-04T13:34+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунё янгиликлари
давлат қарзи
дональд трамп
владимир путин
европа
ақш
мудофаа вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/1d/57205119_0:21:2590:1477_1920x0_80_0_0_261d2f850b89353836a7bb50de9b6197.jpg
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Европа Украина учун можаронинг бутун даврида 377 млрд евро ажратишни маъқуллаган, бу маблағни урушга эмас, мамлакатни қайта тиклашга сарфлагани яхшироқ бўларди, деди Чехия бош вазири Андрей Бабиш. Бу ҳақда у Липник-над-Бечвоу шаҳридаги сайловолди митингида айтди, дея хабар бермоқда ЧТК агентлиги.Бабишнинг айтишича, АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан мулоқотни сақлаб турибди, Европа эса бундай алоқаларни деярли олиб бормаяпти.Бабишнинг фикрича, бу масаланинг ҳал этилиши жаҳон ва Европа етакчиларига боғлиқ. У қурол-яроғ ва энергия ишлаб чиқарувчилар ҳамда банкларни можародан асосий фойда кўрувчилар деб атади.Айни пайтда Украина қўшимча ҳарбий харажатларни молиялаштириш учун маблағ изламоқда. Мамлакат Мудофаа вазирлиги 2026 йил учун қўшимча 27 млрд долларга эҳтиёж борлигини маълум қилган.Украина молия вазири Сергей Марченконинг сўзларига кўра, Киев 7 млрд доллардан ортиқ маблағни тежаш ва харажатларни қайта тақсимлаш орқали қоплайди. Яна қарийб 12 млрд долларни ҳамкорлар билан биргаликда топиш режалаштирилган.Қолган қарийб 8 млрд доллар учун эса ҳозирча молиялаштириш манбаси аниқланмаган. Марченко Еврокомиссияда 2026 йилда бу маблағни қоплаш учун тегишли механизм йўқлигини билдирди.2027 йилги бюджет лойиҳасида эса мудофаа ва хавфсизлик харажатлари ЯИМнинг қарийб 44 фоизини ташкил этиши кўзда тутилган.
https://sputniknews.uz/20260920/europe-ukraine-tinchlik-intilmayotganlik-tanqid-60595776.html
европа
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/1d/57205119_0:0:2488:1866_1920x0_80_0_0_a7aadc53ebc1274d553de42f14d7f432.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, давлат қарзи, дональд трамп, владимир путин, европа, ақш, мудофаа вазирлиги
дунё янгиликлари, давлат қарзи, дональд трамп, владимир путин, европа, ақш, мудофаа вазирлиги
Бабиш: Европа 377 млрд еврони урушга эмас, Украинани тиклашга сарфлаганида яхшироқ бўларди
12:56 04.10.2026 (янгиланди: 13:34 04.10.2026) Бабиш Европада 600–700 минг украиналик ёш борлигини айтди. Украина давлат қарзи эса 2026 йил охирига 226 млрд долларга етиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Европа Украина учун можаронинг бутун даврида 377 млрд евро ажратишни маъқуллаган, бу маблағни урушга эмас, мамлакатни қайта тиклашга сарфлагани яхшироқ бўларди, деди Чехия бош вазири Андрей Бабиш. Бу ҳақда у Липник-над-Бечвоу шаҳридаги сайловолди митингида айтди, дея
хабар бермоқда ЧТК агентлиги.
Бабишнинг айтишича, АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан мулоқотни сақлаб турибди, Европа эса бундай алоқаларни деярли олиб бормаяпти.
"У ерда одамлар ҳалок бўляпти. Қанча эканини аниқ билмайман, лекин ҳозирда Европада 600–700 мингга яқин украиналик ёшлар бор, улар ҳам урушишни хоҳламаса керак. Шунинг учун уруш тезроқ тугаса яхши бўларди", — деди Бабиш.
Бабишнинг фикрича, бу масаланинг ҳал этилиши жаҳон ва Европа етакчиларига боғлиқ. У қурол-яроғ ва энергия ишлаб чиқарувчилар ҳамда банкларни можародан асосий фойда кўрувчилар деб атади.
Айни пайтда Украина қўшимча ҳарбий харажатларни молиялаштириш учун маблағ изламоқда. Мамлакат Мудофаа вазирлиги 2026 йил учун қўшимча 27 млрд долларга эҳтиёж борлигини маълум қилган.
Украина молия вазири Сергей Марченконинг сўзларига кўра, Киев 7 млрд доллардан ортиқ маблағни тежаш ва харажатларни қайта тақсимлаш орқали қоплайди. Яна қарийб 12 млрд долларни ҳамкорлар билан биргаликда топиш режалаштирилган.
Қолган қарийб 8 млрд доллар учун эса ҳозирча молиялаштириш манбаси аниқланмаган. Марченко Еврокомиссияда 2026 йилда бу маблағни қоплаш учун тегишли механизм йўқлигини билдирди.
Украина Молия вазирлиги ҳисоб-китобларига кўра, мамлакат давлат ва давлат кафолатидаги қарзи 2026 йил охирига бориб қарийб 226 млрд долларга етиши мумкин.
2027 йилги бюджет лойиҳасида эса мудофаа ва хавфсизлик харажатлари ЯИМнинг қарийб 44 фоизини ташкил этиши кўзда тутилган.