Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕИК ва БМТнинг саноат ташкилоти сунъий интеллект соҳасида ҳамкорлик қилмоқчи

© Пресс-служба ЕЭК Председатель Коллегии ЕЭК Бакытжан Сагинтаев провел встречу с гендиректором ЮНИДО Гердом Мюллером
Председатель Коллегии ЕЭК Бакытжан Сагинтаев провел встречу с гендиректором ЮНИДО Гердом Мюллером - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2026
Oбуна бўлиш
Томонлар саноатни рақамлаштириш, корхоналарни модернизация қилиш ва сунъий интеллектни қўллаш бўйича тажриба алмашмоқчи.
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ҳайъати раиси Бакитжан Сагинтаев Вена шаҳрида БМТнинг Саноатни ривожлантириш ташкилоти (ЮНИДО) бош директори Герд Мюллер билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
Томонлар 2025 йилда имзоланган ҳамкорлик декларацияси доирасидаги иқтисодий мулоқотни муҳокама қилишди.

“Декларация ўзаро ҳамкорлик учун мустаҳкам асос яратди, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, инновациялар ва экологик барқарор технологияларни жорий этиш каби биргаликдаги ишларимизнинг асосий йўналишларини белгилаб берди”, — деди Сагинтаев.

ЕИК ҳайъати раиси икки ташкилотнинг саноатни ривожлантиришга ёндашувлари кўп жиҳатдан ўхшаш эканини таъкидлади. У саноатни рақамлаштириш ва сунъий интеллектни қўллашни ҳамкорликнинг энг истиқболли йўналишларидан бири сифатида қайд этди.

“Биз саноат таҳлили соҳасида ҳамкорлик қилиш, корхоналарни рақамли модернизация қилиш ва ишлаб чиқариш жараёнларида сунъий интеллектни қўллаш бўйича илғор тажриба алмашиш учун яхши истиқболларни кўрмоқдамиз. Умумий устувор йўналишларни белгилашдан ЕОИИ мамлакатларида аниқ ташаббусларни амалга оширишга ўтиш муҳим”, — деди у.

Музокаралар якунида томонлар ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича тизимли иш олиб боришга тайёр эканликларини билдиришди.
Арзыбек Кожошев принял участие в Министерской конференции по транспорту ЭСКАТО ООН - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ ва БМТ ЭСКАТО транспорт ва энергетикада ҳамкорликни кучайтирмоқда
Янгиликлар лентаси
0