Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ ва БМТ ЭСКАТО транспорт ва энергетикада ҳамкорликни кучайтирмоқда

© Пресс-служба ЕЭК Арзыбек Кожошев принял участие в Министерской конференции по транспорту ЭСКАТО ООН
Арзыбек Кожошев принял участие в Министерской конференции по транспорту ЭСКАТО ООН - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2026
Oбуна бўлиш
ЕОИИ ва БМТ ЭСКАТО транспорт йўлаклари, электрон юк ҳужжатлари ва энергетика соҳасида ҳамкорликни кучайтиришни муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва БМТнинг Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (ЭСКАТО) транспорт ва энергетика соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) хабар берди.
ЕИКнинг энергетика ва инфратузилма бўйича вазири Арзибек Кожошев Бангкокда бўлиб ўтган БМТ ЭСКАТОнинг транспорт вазирлари конференциясида иштирок этди.
У ЕОИИ доирасида транспорт соҳасида олиб борилаётган ишларни тақдим этди. Хусусан, халқаро автомобиль ташувларида электрон юк хати — eCMRни қўллаш бўйича пилот лойиҳа фаол амалга оширилаётгани маълум қилинди.
Конференция доирасида 2027–2031 йилларга мўлжалланган Осиё-Тинч океани минтақасида барқарор транспортни ривожлантириш бўйича вазирлар декларацияси қабул қилинди.
Энергетикада ҳамкорлик
Бундан аввал Кожошев БМТ ЭСКАТО энергетика бўлими директори Хонпэн Лю билан учрашиб, икки ташкилот ўртасидаги янги меморандумни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилган эди.
Учрашувда ЕОИИнинг умумий электр энергияси бозорини шакллантириш ишларига алоҳида эътибор қаратилди. ЕИК маълумотига кўра, мазкур бозор 2027 йил 1 январдан фаолият бошлаши режалаштирилган.
Шунингдек, қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш, энергия самарадорлигини ошириш ва электр энергиясининг чегаралараро савдоси бўйича тажриба алмашиш масалалари кўриб чиқилди.
Маълумот учун, 4 ноябрь куни Бишкекда ЕИК ва БМТ ЭСКАТО ўртасида 2030 йил охиригача ҳамкорликни назарда тутувчи янги меморандум имзоланган эди.
Флаги ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

КенгайтиришЙиғиштириш
Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан божхона ҳамкорлигида янги имкониятлар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.11.2026
Матбуот маркази
Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан божхона ҳамкорлигида янги имкониятлар – видео
Янгиликлар лентаси
0