Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан божхона ҳамкорлигида янги имкониятлар – видео
11:18 20.11.2026 (янгиланди: 16:13 20.11.2026)
© Sputnik
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Евросиё иқтисодий комиссияси Ўзбекистон божхона хизмати тажрибасига қизиқиш билдирмоқда.
Sputnik мультимедиа матбуот марказида Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) билан божхона соҳасидаги ҳамкорлиги қандай ривожланаётгани муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ЕОИИга аъзо бўлмасдан ҳам ягона божхона транзити тизимига қўшилиши мумкин. Бунинг учун ҳуқуқий асос яратувчи, ЕОИИ ва учинчи давлатлар ўртасидаги келишув аллақачон кучга кирган. Ҳамкорликнинг истиқболлари ҳақида Евросиё иқтисодий комиссияси Божхона қонунчилиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти департаменти директори Қуат Раҳимов Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида бўлиб ўтган брифингда сўзлаб берди.
Раҳимовнинг айтишича, мазкур келишув ЕОИИга аъзо бўлмаган давлатлар билан алоҳида келишувлар тузиш учун асос бўла олади. Бундай давлатлар қаторида Ўзбекистон ҳам бор. Бу механизм манфаатдор давлатларга ягона транзит тизимига қўшилиш имконини беради.

"Учинчи томонлар иштирокида ягона божхона транзити тизимини яратиш иштирокчи давлатлар иқтисодиёти ривожига катта туртки беради. Бу ҳудудлар ўртасидаги боғлиқликни кучайтириш ва товарларни манзилга етказиш харажатларини камайтиришга хизмат қилади", — деди ЕИК вакили.
Бу ташаббуснинг амалий аҳамияти — юк ташиш жараёнларини соддалаштириш ва харажатларни камайтиришда. Технологик назорат божхона органларига юкларнинг ҳаракатини кузатиб бориш ва транзит жараёнининг шаффофлигини таъминлаш имконини беради. Шу билан бирга, қонунга риоя қиладиган тадбиркорлар учун қўшимча текширувлар ва маъмурий тўсиқлар камайиши мумкин.
Ҳамкорликнинг яна бир муҳим йўналиши — божхона маълумотлари алмашинуви. Ўзбекистон ва ЕИК товарлар ҳамда халқаро ташувларда қатнашадиган транспорт воситалари ҳақида маълумот алмашиш бўйича келишув устида иш олиб бормоқда. Ҳужжат лойиҳаси тайёрланган ва 2026 йил октябрь ойида ички келишув жараёнига юборилган. Зарур тартиб-таомиллар якунлангач, томонлар келишувни амалга оширишга киришиши мумкин.
Бундай маълумот алмашинуви божхона хизматларига ташилаётган юклар ҳақида олдиндан маълумот олиш, товарларни расмийлаштириш ва чиқариш бўйича қарорларни тезроқ қабул қилиш, шунингдек, божхонадан кейинги назорат самарадорлигини ошириш имконини беради.
ЕИК Ўзбекистоннинг амалий тажрибасига қизиқиш билдирмоқда. Хусусан, Ўзбекистон божхона хизматида қўлланилаётган рақамли ечимлар — хавфларни бошқариш тизими, электрон декларациялаш ва чегара ўтказиш пунктларини модернизация қилиш тажрибасини ўрганишдан манфаатдор.
Раҳимовнинг сўзларига кўра, томонлар қўшма ишчи гуруҳ доирасида мунтазам ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ҳозирда ЕИК ва Ўзбекистон божхона хизмати мутахассислари иштирокида амалий тажриба билан танишишга қаратилган ишчи учрашув ўтказиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.
Бундай ҳамкорликнинг аҳамиятини иқтисодий алоқалар кўлами ҳам кўрсатади. 2025 йил якунларига кўра, Ўзбекистоннинг ЕОИИ мамлакатлари билан товар айланмаси 25 миллиард доллардан ошган.
ЕОИИ ва Ўзбекистон ҳамкорлиги учун янги имкониятлар, юк транзити ва савдони енгиллаштирадиган божхона ечимлари ҳақида батафсил — видеомизда.

ЕОИИ
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.