https://sputniknews.uz/20261124/davlat-idora-qaror-sud-shikoyat-62269226.html
Давлат идораларининг қарорлари ва жарималари устидан судга шикоят қилиш осонлашади
Давлат идораларининг қарорлари ва жарималари устидан судга шикоят қилиш осонлашади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда фуқаро ва тадбиркорларнинг давлат органлари билан судлашиш тартибини енгиллаштириш, жамоавий даъво бериш имкониятини яратиш ҳамда судга ариза топширишдаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш кўзда тутилмоқда.
2026-11-24T17:25+0500
2026-11-24T17:25+0500
2026-11-24T17:27+0500
суд
судья
тадбиркор
олий мажлис қонунчилик палатаси
янги қонун
жамият
шикоят
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/19/51487672_0:63:1200:738_1920x0_80_0_0_dab6a7be3fbffa852e978711bf9ec373.jpg
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексни тасдиқлаш ҳақидаги қонун лойиҳасини қабул қилиб, Сенатга юборди.Қонун лойиҳаси билан фуқаро ва тадбиркорларнинг давлат органлари билан низоларда ўз ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш имкониятлари кенгайтирилмоқда.Агар ариза адашиб бошқа ҳудуддаги судга топширилса, суд уни "ягона дарча" тамойили асосида тегишли судга ўзи юборади.Шунингдек, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳақлиги презумпцияси кенгайтирилмоқда. Давлат органи ўз қарорининг қонуний ва асосли эканини, қўллаган жарима ёки бошқа чораси содир этилган қилмишга мутаносиблигини ўзи исботлаши шарт бўлади.Суд эса қўлланган чора қонунда кўзланган мақсадга қанчалик мос эканини ҳам текширади.Бузилган ҳуқуқларни тезкор тиклаш мақсадида даъвонинг тўрт тури жорий этилиб, уларни беришнинг аниқ муддатлари белгиланмоқда.Савдо-саноат палатасига эса биринчи инстанция судида иштирок этмаган тақдирда ҳам тадбиркор манфаатида суд қарори устидан юқори инстанцияга бевосита шикоят киритиш ҳуқуқи берилади.
https://sputniknews.uz/20260120/mansabdorlar-sud-ishtirok-majburiy-55006242.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/19/51487672_67:0:1134:800_1920x0_80_0_0_0b0aa5d38bb63d2de671cdbe06305385.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
суд, судья, тадбиркор, олий мажлис қонунчилик палатаси, янги қонун, жамият, шикоят
суд, судья, тадбиркор, олий мажлис қонунчилик палатаси, янги қонун, жамият, шикоят
Давлат идораларининг қарорлари ва жарималари устидан судга шикоят қилиш осонлашади
17:25 24.11.2026 (янгиланди: 17:27 24.11.2026) Судлар аризаларни расмий камчиликлар туфайли қайтармайди, давлат органлари эса ўз қарорларининг асосли эканини исботлаши шарт бўлади.
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексни тасдиқлаш ҳақидаги қонун лойиҳасини қабул қилиб, Сенатга
юборди.
Қонун лойиҳаси билан фуқаро ва тадбиркорларнинг давлат органлари билан низоларда ўз ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш имкониятлари кенгайтирилмоқда.
Хусусан, судлар аризадаги расмий камчиликлар туфайли уни қайтармайди, аксинча, аризачига камчиликларни бартараф этиш ва талабларини тўғри шакллантиришда кўмаклашади.
Агар ариза адашиб бошқа ҳудуддаги судга топширилса, суд уни "ягона дарча" тамойили асосида тегишли судга ўзи юборади.
Шунингдек, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳақлиги презумпцияси кенгайтирилмоқда. Давлат органи ўз қарорининг қонуний ва асосли эканини, қўллаган жарима ёки бошқа чораси содир этилган қилмишга мутаносиблигини ўзи исботлаши шарт бўлади.
Суд эса қўлланган чора қонунда кўзланган мақсадга қанчалик мос эканини ҳам текширади.
Бузилган ҳуқуқларни тезкор тиклаш мақсадида даъвонинг тўрт тури жорий этилиб, уларни беришнинг аниқ муддатлари белгиланмоқда.
Маъмурий орган қарори туфайли бир гуруҳ шахсларнинг ҳуқуқлари бузилган ҳолларда 20 нафар ва ундан ортиқ шахс биргаликда жамоавий даъво бериши мумкин бўлади.
Савдо-саноат палатасига эса биринчи инстанция судида иштирок этмаган тақдирда ҳам тадбиркор манфаатида суд қарори устидан юқори инстанцияга бевосита шикоят киритиш ҳуқуқи берилади.