https://sputniknews.uz/20260120/mansabdorlar-sud-ishtirok-majburiy-55006242.html
Мансабдор хатоси учун ҳалол шахс жавобгар бўлмаслиги таклиф этилди — парламент маъқуллади
Мансабдор хатоси учун ҳалол шахс жавобгар бўлмаслиги таклиф этилди — парламент маъқуллади
Sputnik Ўзбекистон
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида фуқаролар ва тадбиркорлар ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди. Янги маъмурий механизмлар жорий этилади.
2026-01-20T12:21+0500
2026-01-20T12:21+0500
2026-01-20T14:35+0500
судья
ўзбекистон
жамият
тадбиркор
олий мажлис қонунчилик палатаси
лойиҳа
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/02/1c/48162729_0:47:800:497_1920x0_80_0_0_6d0b5871f57485d217c99af98795abab.png
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини жорий этишга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.Лойиҳада "ишончнинг ҳуқуқий ҳимояси" принципи жорий этилмоқда. Унга кўра, давлат органи қарор ёки ҳужжатига ишониб, виждонан ҳаракат қилган фуқаро ёки тадбиркорнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинади, давлат органи хатоси учун ҳалол фаолият юритган шахс жавобгар бўлмайди.Шунингдек, маъмурий суд ишларида дастлабки эшитув институти жорий этилиб, суд муҳокамасигача далилларни тўплаш, даъво талабларини аниқлаштириш ва тарафларни келиштириш имконияти яратилади.Бундан ташқари, судга ҳурматсизлик қилганлик ёки суд ҳужжатларини ижро этмаганлик учун маъмурий жавобгарликка тортиш ваколати бевосита маъмурий судларга берилади.
https://sputniknews.uz/20251125/sudya-mustaqillik-kadrlar-tanlov-53715598.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/02/1c/48162729_38:0:763:544_1920x0_80_0_0_27e3b08413eb20fbe481fbef2723e2a7.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, маъмурий суд, қонун лойиҳаси, фуқаролар ҳуқуқлари, тадбиркорлик субъектлари, суд орқали ҳимоя, ишончнинг ҳуқуқий ҳимояси, давлат органлари, мансабдор шахслар, суд жаримаси,олий мажлис қонунчилик палатаси
ўзбекистон, маъмурий суд, қонун лойиҳаси, фуқаролар ҳуқуқлари, тадбиркорлик субъектлари, суд орқали ҳимоя, ишончнинг ҳуқуқий ҳимояси, давлат органлари, мансабдор шахслар, суд жаримаси,олий мажлис қонунчилик палатаси
Мансабдор хатоси учун ҳалол шахс жавобгар бўлмаслиги таклиф этилди — парламент маъқуллади
12:21 20.01.2026 (янгиланди: 14:35 20.01.2026) Маъмурий суд ишларини юритишда давлат органлари масъулиятини ошириш, фуқаролар ва тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳаси парламентда биринчи ўқишда маъқулланди
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини жорий этишга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда
қабул қилинди.
Лойиҳада "ишончнинг ҳуқуқий ҳимояси" принципи жорий этилмоқда. Унга кўра, давлат органи қарор ёки ҳужжатига ишониб, виждонан ҳаракат қилган фуқаро ёки тадбиркорнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинади, давлат органи хатоси учун ҳалол фаолият юритган шахс жавобгар бўлмайди.
Шунингдек, маъмурий суд ишларида дастлабки эшитув институти жорий этилиб, суд муҳокамасигача далилларни тўплаш, даъво талабларини аниқлаштириш ва тарафларни келиштириш имконияти яратилади.
Давлат органлари мансабдор шахсларининг суд мажлисларида мажбурий иштироки белгиланади ва асоссиз сабаблар билан судга келмаган мансабдорларга нисбатан жарима қўллаш назарда тутилмоқда. Бу суд жараёнларида очиқлик ва тортишувни кучайтиришга хизмат қилади.
Бундан ташқари, судга ҳурматсизлик қилганлик ёки суд ҳужжатларини ижро этмаганлик учун маъмурий жавобгарликка тортиш ваколати бевосита маъмурий судларга берилади.