Судьялар мустақиллиги кучайтирилади, кадрлар танлови шаффофлаштирилади - президент фармони

© culture.ruЮстиция
Юстиция - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.11.2025
Oбуна бўлиш
Президент фармони билан судьялар мустақиллиги, очиқ танловлар, гендер тенглик ва рақамлаштиришни ўз ичига олган янги ислоҳотлар жорий этилди.
ТОШКЕНТ, 25 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда судьялар мустақиллиги кафолатларини кучайтириш ва суд тизимига малакали кадрларни шаффоф тартибда жалб этишга қаратилган президент фармони имзоланди.
Ҳужжатда суд тизимида гендер тенгликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, аёл судьялар улушини камида 30 фоизга етказиш вазифаси белгилади.
Судьялар олий кенгашининг бир қатор таклифлари маъқулланди. Энди судьялар аввал 5 йиллик биринчи муддатга, кейин эса муддатсиз даврга тайинланади.
Шунингдек, туман ва шаҳар судлари раислари ҳамда уларнинг ўринбосарлари ачиқ танлов асосида, аниқ мезонларга кўра танланади.
Фармонга мувофиқ, судья фаолиятини баҳолашда асосий мезонлар этиб ҳалоллик, касбий лаёқат ва судьялик одобига риоя қилиш каби талаблар белгиланди.
Бу судья фаолиятига қўйиладиган мезонларни янада аниқ ва шаффоф қилади.
Судьялар ҳамжамиятининг ролини ошириш мақсадида Кенгашнинг доимий таркибини шакллантириш янгича тартибда амалга оширилади. Ушбу таркиб қуйидаги судьялардан тузилади:
Олий суддан — 2 судья;
вилоят судларидан — 7 судья;
туман ва шаҳар судларидан — 4 судья.
Бу билан Кенгашда турли даражадаги судлар манфаати ва тажрибаси тенг иштирок этиши таъминланади.
Шунингдек, фуқаролик жамияти институтлари, олий таълим муассасалари ва илмий марказлар Кенгашнинг жамоатчилик асосидаги аъзолари учун номзодларни тавсия қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
2025 йил 15 декабрдан бошлаб Кенгаш расмий сайтларида:
бўш судьялик ва раҳбарлик лавозимлари;
номзодларни танлаш ва тайинлаш жараёнининг барча босқичлари очиқ тарзда эълон қилиб борилади.
Бундан ташқари:
номзодлардан ортиқча ҳужжат талаб қилиш бекор қилинади;
Кенгаш ахборот тизими “Рақамли ҳукумат” платформасига тўлиқ интеграция қилинади;
судьялар фаолияти сунъий интеллект орқали баҳоланади;
номзодларнинг психологик портретини баҳолаш дастури такомиллаштирилади.
Кенгаш раисига қўшимча ваколатлар берилди. Агар интизомий иш асоссиз тугатилган ёки жазо нотўғри қўлланган деб топилса, у малака ҳайъати қарорларини қайта кўриб чиқишни талаб қилиши мумкин.
Судьяларга нисбатан интизомий жазо тартиби шаффоф ва адолатли бўлиши учун қуйидаги механизмлар жорий этилади:
судьянинг ҳимоя ҳуқуқи кафолатланади;
қуйи лавозимга ўтказиш интизомий жазо сифатида қўлланилади;
интизомий жазо давомида юқори лавозимга тавсия этиш тақиқланади;
интизомий жазо асослари аниқ мезонлар билан белгиланади.
Судьялар корпусида гендер тенгликни таъминлаш мақсадида Одил судлов академияси қайта тайёрлаш курсларига ҳар йили заруратга қараб хотин-қизлар учун махсус квота жорий этилади.
Президент ознакомился с презентацией по вопросам совершенствования судебной системы и обеспечения правосудия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.08.2025
Суд тизими такомиллаштирилади - тафсилотлар
Янгиликлар лентаси
0