https://sputniknews.uz/20250822/sud-tizim-takomillashtirish-51411352.html
Суд тизими такомиллаштирилади - тафсилотлар
Суд тизими такомиллаштирилади - тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Суд тизимида катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда. “Рақамли суд” концепцияси жорий этилди, низосиз ишлар маъмурий органларга ўтказилади, судьяликка тайинлаш... 22.08.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-08-22T10:34+0500
2025-08-22T10:34+0500
2025-08-22T10:34+0500
жамият
президент
шавкат мирзиёев
судья
олий суд
ислоҳотлар
таклиф
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/16/51408680_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_047e257d7d27dbcc26ec1d370d544a5b.jpg
ТОШКЕНТ, 22 авг – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев суд тизимини такомиллаштириш ва одил судлов масалаларига оид тақдимот билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати маълум қилди.Тақдимотда суд тизимини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди. Жумладан, одил судлов соҳасини рақамлаштириш мақсадида “Рақамли суд” концепцияси ишлаб чиқилди ва уни изчил амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.Таҳлиллар фуқаролик ва иқтисодий судларда кўриладиган ишларнинг катта қисми низосиз эканлигини кўрсатди. Шу боис бундай ишлар маъмурий органлар ваколатига ўтказилиши таклиф этилмоқда.Шу орқали фуқаролар ва юридик шахслар рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар, исталган ҳудудда хизматдан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.Суд тизими учун кадрлар тайёрлаш тизими тубдан такомиллаштириш мақсадида Судьялар олий мактаби ислоҳ этилиши ва унинг негизида Одил судлов академиясини ташкил этиш таклиф қилинди.Давлат раҳбари билдирилган таклифларни маъқуллаб, тегишли фармонларни имзолади.
https://sputniknews.uz/20250228/sud-raqamlashtirish-48162143.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/16/51408680_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_6d64920fed9246971ef710b9c99eaa38.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, президент, шавкат мирзиёев, судья, олий суд, ислоҳотлар, таклиф
жамият, президент, шавкат мирзиёев, судья, олий суд, ислоҳотлар, таклиф
Суд тизими такомиллаштирилади - тафсилотлар
Суд тизимида катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда. “Рақамли суд” концепцияси жорий этилди, низосиз ишлар маъмурий органларга ўтказилади, судьяликка тайинлаш муддатларини қайта кўриб чиқилади.
ТОШКЕНТ, 22 авг – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев суд тизимини такомиллаштириш ва одил судлов масалаларига оид тақдимот билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
маълум қилди.
Тақдимотда суд тизимини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди. Жумладан, одил судлов соҳасини рақамлаштириш мақсадида “Рақамли суд” концепцияси ишлаб чиқилди ва уни изчил амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Таҳлиллар фуқаролик ва иқтисодий судларда кўриладиган ишларнинг катта қисми низосиз эканлигини кўрсатди. Шу боис бундай ишлар маъмурий органлар ваколатига ўтказилиши таклиф этилмоқда.
Шунингдек, маъмурий ва иқтисодий суд ишларини экстерриториал тарзда кўриш тартибини жорий этиш кўзда тутилмоқда.
Шу орқали фуқаролар ва юридик шахслар рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар, исталган ҳудудда хизматдан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.
Судьяликка тайинлаш муддатларини қайта кўриб чиқиш ҳам назарда тутилмоқда. Барча йўналишдаги судлар бўйича минтақавий тафтиш судларини ташкил этиш ва вилоят ҳамда унга тенглаштирилган судлардаги тафтиш инстанцияларини тугатиш таклиф қилинди. Бунинг натижасида вилоят ва унга тенглаштирилган судларда фақатгина апелляция ва кассация инстанциялари фаолият олиб бориб, тафтиш инстанцияси бешта минтақавий судда жамланади.
Суд тизими учун кадрлар тайёрлаш тизими тубдан такомиллаштириш мақсадида Судьялар олий мактаби ислоҳ этилиши ва унинг негизида Одил судлов академиясини ташкил этиш таклиф қилинди.
Давлат раҳбари билдирилган таклифларни маъқуллаб, тегишли фармонларни имзолади.