Ўзбекистонда банк омонатлари бўйича фоиз ставкалари пасаймоқда — сабаби нимада?

© Depositphotos / Erwin WodickaМенеджер с калькулятором
Менеджер с калькулятором - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда банк омонатлари бўйича ўртача фоиз ставкаси бир йилда 19 фоиздан 17,1 фоизгача пасайди, аммо реал даромадлилик ошди.
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда банк омонатлари бўйича фоиз ставкаларининг пасайиши давом этмоқда.
Марказий банк маълумотларига кўра, октябрь ойида миллий валютадаги муддатли депозитлар бўйича ўртача номинал фоиз ставкаси 17,1 фоизни ташкил этди.
Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,9 фоиз бандига камдир.
Марказий банкнинг статистик маълумотларига кўра, сўнгги йилларда аҳолининг миллий валютадаги муддатли омонатлари бўйича ўртача фоиз ставкалари қуйидагича ўзгарган:
2023 йил декабрь — 21,2 фоиз;
2024 йил декабрь — 22,1 фоиз;
2025 йил декабрь — 20,6 фоиз;
2026 йил сентябрь — 18,4 фоиз.
Фоиз ставкалари пасайса-да, омонатларнинг реал даромадлилиги ошмоқда
Марказий банк маълумотларига кўра, иқтисодиётда инфляцион жараёнларнинг барқарорлашуви ҳисобига омонатлар бўйича реал фоиз ставкалари нисбатан юқори даражада сақланиб қолмоқда.
Хусусан, октябрь ойида жисмоний шахсларнинг миллий валютадаги банк депозитлари бўйича реал фоиз ставкаси 8,5 фоизни ташкил этиб, йиллик ҳисобда 0,3 фоиз бандига ошган.
Юридик шахсларда эса мазкур кўрсаткич 6,6 фоизни ташкил этиб, бир йилда 1,2 фоиз бандига ўсган.
Реал фоиз ставкаси омонатдан олинадиган даромаднинг инфляция таъсири ҳисобга олинган ҳолдаги кўрсаткичидир.
Чет эл валютасидаги муддатли депозитлар бўйича ўртача номинал фоиз ставкаси эса 4,9 фоизни ташкил этиб, йиллик ҳисобда 0,2 фоиз бандига пасайган.
Марказий банк раисининг ўринбосари Нодирбек Ачилов 4 ноябрь куни ўтказилган матбуот анжуманида келгуси 3–4 йилда кредитлар ва депозитлар бўйича фоиз ставкалари босқичма-босқич пасайиши мумкинлигини маълум қилган эди.
Центральный банк Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2026
Асосий ставка 14 фоизда қолди — Марказий банк асосий хатарларни санаб ўтди
Янгиликлар лентаси
0