Асосий ставка 14 фоизда қолди — Марказий банк асосий хатарларни санаб ўтди

© Sputnik / Авенир ДебердеевЦентральный банк Республики Узбекистан
Центральный банк Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2026
Oбуна бўлиш
Марказий банк нарх босими ва инфляцион кутилмалар ҳали ҳам юқори бўлиб қолаётгани учун қатъий пул-кредит шароитларини сақлади.
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолди. Бу ҳақда регулятор матбуот хизмати хабар берди.
Августда умумий инфляция 6,2 фоизгача, базавий инфляция эса 5,5 фоизгача пасайди. Бироқ Марказий банк нарх босими тўлиқ бартараф этилмаганини қайд этди. Хусусан, йиллик нарх ўсиши 5 фоиздан юқори бўлган товар ва хизматлар улуши ошган.
Аҳоли ва тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари ҳам пасаймоқда, аммо бу жараён умумий инфляция секинлашувига қараганда сустроқ кечмоқда. Регулятор буни нарх белгилашда инфляцион инерция сақланаётгани билан изоҳлади.
Чакана савдо, хизматлар ва инвестициялар динамикаси истеъмол ҳамда инвестицион талаб фаоллигини кўрсатмоқда. Шу билан бирга, кредитлар ўсиши аста-секин мақбуллашиб, ижобий реал фоиз ставкалари аҳолининг жамғаришга мойиллигини қўллаб-қувватламоқда.
Асосий ташқи хатарлар сифатида жаҳон хомашё, озиқ-овқат ва энергия нархларининг юқорилиги, транспорт-логистика харажатлари қайд этилди. Ички хатарлар қаторига эса тартибга солинадиган нархларни эркинлаштиришнинг ишлаб чиқариш ва хизматлар нархига иккиламчи таъсири киритилди.
Шу билан бирга, сўмнинг реал самарали алмашув курси йил давомида мустаҳкамланаётгани импорт нархлари орқали инфляцион босимни юмшатувчи омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиш 28 октябрга белгиланган.
Ташкент. Центральный банк Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2025
Марказий банк асосий ставка нима сабабдан 14 фоизда ўзгаришсиз қолдирилганини изоҳлади
Янгиликлар лентаси
0