Ўзбекистонда эркаклар неча ёшда турмуш қурмоқда?

Oбуна бўлиш
Оила қураётган эркакларнинг асосий қисми 20–30 ёшга тўғри келмоқда. Шу билан бирга, 60 ёшдан ошганлар орасида ҳам турмуш қурганлар бор
Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида 172 мингта никоҳ қайд этилди. Миллий статистика қўмитаси турмуш қурган эркакларнинг ёш гуруҳлари бўйича маълумотларни эълон қилди.
Унга кўра, никоҳ қурган эркакларнинг мутлақ кўпчилиги 20–30 ёшдагилар ҳиссасига тўғри келади. Шу билан бирга, катта ёшда, жумладан, 70 ёшдан кейин ҳам оила қурганлар бор.
Сўнгги йилларда мамлакатда никоҳлар сони камайиб бормоқда. Масалан, 2022 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 197 мингта никоҳ қайд этилган бўлса, 2025 йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 177 мингтани, 2026 йилда эса 172 мингтани ташкил этди.
Жорий йилда қайд этилган никоҳларнинг 88 мингтаси шаҳарларга, 84 мингтаси қишлоқ жойларга тўғри келди.
Эркаклар қайси ёшда кўпроқ турмуш қураётгани ҳақида батафсил — Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0