https://sputniknews.uz/20261123/uzbekistan-energetika-tayinlov-62226210.html
Ўзбекистон энергетика соҳасида янги раҳбарлик тайинловлари амалга оширилди
Ўзбекистон энергетика соҳасида янги раҳбарлик тайинловлари амалга оширилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон энергетика соҳасида янги раҳбарлик тайинловлари амалга оширилди. Умид Мамадаминов Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги директори, Абдумалик Назиров эса вазирнинг биринчи ўринбосари бўлди.
2026-11-23T10:21+0500
2026-11-23T10:21+0500
2026-11-23T10:57+0500
энергетика
энергетика вазирлиги
янги тайинлов
электр энергияси
ўзбекистон
сиёсат
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/17/62225801_0:96:1280:816_1920x0_80_0_0_daf2185794d3d35496e10eb9f392139e.jpg
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президентининг тегишли қарорлари билан энергетика соҳасида янги раҳбарлик тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Умид Мамадаминов Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги директори лавозимига тайинланди.Шу муносабат билан у энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди. Мамадаминов ушбу лавозимда 2026 йил июнь ойидан буён ишлаб келаётган эди.Назиров бунга қадар, 2025 йил 28 ноябрдан буён “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.У 2022 йил май ойида мазкур компания бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган. Ундан аввал Энергетика вазирлигининг Электр тармоқлари бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.Шунингдек, президент қарори билан Отабек Аманов энергетика вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.У бунга қадар Атом энергияси агентлигининг АЭС қурилиши дирекцияси директори ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.Маълумот учун, Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги электр энергияси ҳамда табиий ва суюлтирилган газ бозорларини босқичма-босқич шакллантириш ва тартибга солиш билан шуғулланади.
https://sputniknews.uz/20260727/energetika-vaziri-59303636.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/17/62225801_0:99:1280:1059_1920x0_80_0_0_1df251132f52d37299167f8f4c06b9e2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
энергетика, энергетика вазирлиги, янги тайинлов, электр энергияси, ўзбекистон, сиёсат
энергетика, энергетика вазирлиги, янги тайинлов, электр энергияси, ўзбекистон, сиёсат
Ўзбекистон энергетика соҳасида янги раҳбарлик тайинловлари амалга оширилди
10:21 23.11.2026 (янгиланди: 10:57 23.11.2026) Умид Мамадаминов агентлик раҳбари, Абдумалик Назиров биринчи ўринбосар, Отабек Аманов эса энергетика вазири ўринбосари бўлди
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президентининг тегишли қарорлари билан энергетика соҳасида янги раҳбарлик тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди.
Умид Мамадаминов Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги директори лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан у энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди. Мамадаминов ушбу лавозимда 2026 йил июнь ойидан буён ишлаб келаётган эди.
Унинг ўрнига Абдумалик Назиров энергетика вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Назиров бунга қадар, 2025 йил 28 ноябрдан буён “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
У 2022 йил май ойида мазкур компания бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган. Ундан аввал Энергетика вазирлигининг Электр тармоқлари бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Шунингдек, президент қарори билан Отабек Аманов энергетика вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.
У бунга қадар Атом энергияси агентлигининг АЭС қурилиши дирекцияси директори ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Маълумот учун, Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги электр энергияси ҳамда табиий ва суюлтирилган газ бозорларини босқичма-босқич шакллантириш ва тартибга солиш билан шуғулланади.