Экология ёки иқтисодиёт: БМТ иқлим саммити нега келишувсиз тугади?

© AP Photo / Khalil HamraКлиматический саммит ООН COP31 в Турции завершился без ключевого соглашения
Климатический саммит ООН COP31 в Турции завершился без ключевого соглашения - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2026
Oбуна бўлиш
Туркиядаги БМТ иқлим саммити нефть, газ ва кўмирдан воз кечиш масалаларидаги баҳслар туфайли асосий келишувсиз якунланди.
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтган БМТнинг COP31 иқлим саммити асосий сиёсий келишувга эришилмасдан якунланди. Бунга мамлакатларнинг нефть, газ ва кўмирдан воз кечиш масаласида муросага кела олмагани сабаб бўлди, деб хабар берди "Reuters".
Қарийб 200 та мамлакат вакиллари икки ҳафтадан ортиқ давом этган музокараларда иқлим ўзгаришига қарши курашиш чораларини муҳокама қилди.
Бироқ улар қазиб олинадиган ёқилғидан босқичма-босқич воз кечиш ва ривожланаётган мамлакатларга молиявий ёрдам кўрсатиш масалаларида келиша олмади.
Нега мамлакатлар келиша олмади?
Асосий зиддият экологик мақсадлар ва иқтисодий манфаатлар ўртасида юзага келди.
Саудия Арабистони ва бошқа йирик нефть ишлаб чиқарувчи мамлакатлар қазиб олинадиган ёқилғидан воз кечиш ҳақидаги қоидаларга қарши чиқди. Уларнинг таъкидлашича, нефть, газ ва кўмир яқин келажакда ҳам жаҳон иқтисодиётида муҳим ўрин тутади.
Россия делегацияси ҳам нефть ва газ таклифини талабдан тезроқ қисқартириш хавфли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини билдирди.
Россия вакили Сергей Кононученконинг таъкидлашича, бундай вазиятда энергия тақчиллиги, нархларнинг кескин ошиши ва янада ифлос ёқилғи турларига ўтиш хавфи юзага келади. Бундан, биринчи навбатда, аҳолининг кам таъминланган қатламлари жабр кўради.
Европа Иттифоқи ва иқлим ўзгаришидан кўпроқ зарар кўраётган айрим орол давлатлари эса якуний ҳужжатда нефть, газ ва кўмирдан воз кечиш ҳақида аниқ қоидалар бўлишини талаб қилди.
Бироқ таклиф этилган якуний ҳужжатдан қазиб олинадиган ёқилғи ҳақидаги бевосита ҳаволалар олиб ташланган эди. Шу сабабли ЕИ ва бошқа қатор мамлакатлар уни қабул қилишдан бош тортди.
Пул масаласида ҳам келишмовчилик чиқди
Ривожланаётган давлатлар иқлим ўзгариши оқибатларига мослашиш ва тозароқ энергетикага ўтиш учун бой мамлакатлардан кўпроқ молиявий ёрдам талаб қилди.
Бу ерда ҳам томонлар ўртасида жиддий тафовутлар сақланиб қолди.
Шу тариқа, саммитда экологик мақсадларни амалга ошириш учун ким қанча маблағ сарфлаши, нефть ва газдан қандай суръатда воз кечиши масалалари асосий баҳсга айланди.
2009 йилдан бери биринчи марта
Анталиядаги саммит 22 ноябрь куни, режалаштирилган муддатдан қарийб икки кун кеч якунланди. 2009 йилдаги Копенгаген саммитидан бери биринчи марта БМТнинг йиллик иқлим анжумани асосий сиёсий келишувни қабул қила олмади.
Шунга қарамай, иштирокчилар айрим йўналишларда, жумладан, иқлим ўзгаришига мослашиш ва энергетика соҳасидаги ҳамкорлик бўйича муайян қарорларга эришди.
БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича ижрочи котиби Саймон Стилл саммит натижаларидан чуқур хафсаласи пир бўлганини билдириб, халқаро музокаралар тизимини такомиллаштириш зарурлигини таъкидлади.
Навбатдаги COP32 иқлим саммити 2027 йилда Эфиопияда ўтказилиши режалаштирилган.
COP31: для Узбекистана запущена экологическая программа на 103,7 млн евро - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.11.2026
COP31: Ўзбекистон 103,7 млн евролик экологик дастурни бошлади, янги ташаббуслар билдирди
Янгиликлар лентаси
0